Австралиянинг Жанубий Квинсленд штатида кучли момақалдироқ бўлиб, 4 соат давомида Брисбен шаҳри атрофида 71 минг марта чақмоқ чақди, деб ёзмоқда The Watchers.

Фото: Twitter

«Май ойида Квинсленднинг жануби-шарқида кучли момақалдироқ бўлиши ғалати. Шунингдек, осмоннинг яшил тусга кириши ҳам одатий ҳол эмас. Лекин 12 май куни буларнинг ҳар иккиси содир бўлди», — деб хабар берди метеоролог Бен Домезино.

Чақмоқларнинг 5400 таси ерга урилиб, қолганлари осмон ва булутлар орасида пайдо бўлди.

Аввалроқ Ҳиндистондаги бўрон вақтида яшин уриши оқибатида 18 та фил ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Филларнинг жасадларини мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Ассам штатининг Нагаон шаҳри яқинидаги қишлоқ аҳолиси топди. Штат расмийларининг айтишича, филлар Кандоли ёввойи табиат қўриқхонасига яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.