Бразилия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаш баҳслари доирасидаги Эквадор ва Парагвайга қарши кечадиган ўйинлар учун қайдномани эълон қилди.

Фото: Twitter

Тито қайдномага 24 нафар футболчини жалб қилди. Бразилия Эквадорга қарши 3 июнь куни майдонга тушса, Парагвай билан 8 июнда ўйнайди.

Эътиборлиси, таркибга «Сан-Паулу»нинг 38 ёшли ҳимоячиси Дани Алвес ҳам киритилган.

Дарвозабонлар: Алиссон («Ливерпуль»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Уэвертон («Палмейрас»);

Ҳимоячилар: Дани Алвес («Сан-Паулу»), Данило, Алекс Сандро (иккиси – «Ювентус»), Ренан Лоди («Атлетико»), Эдер Милитао («Реал»), Лукас Вериссимо («Бенфика»), Маркиньос («ПСЖ»), Тиаго Сильва («Челси»);

Ярим ҳимоячилар: Фабиньо («Ливерпуль»), Фред («Манчестер Юнайтед»), Лукас Пакета («Лион»), Каземиро («Реал»), Дуглас Луис («Астон Вилла»), Эвертон Рибейро («Фламенго»);

Ҳужумчилар: Эвертон Соарес («Бенфика»), Роберто Фирмино («Ливерпуль»), Габриэль Барбоза («Фламенго»), Габриэль Жезус («Манчестер Сити»), Неймар («ПСЖ»), Ришарлисон («Эвертон»), Винисиус Жуниор («Реал»).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!