Дунёнинг турли бурчакларида 14 май куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Непал пойтахти Катманду шаҳрида Рамазон ҳайити муносабати билан оила аъзоларига пул бераётган аёл.

Фото: AFP

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев у ерда даволанаётган бола билан суратга тушди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги ўрмонда ажойиб тарзда ниқобланган бойқуш.

Фото: Legion Media

Фаластинликлар Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон бўлган ҳудудни кўздан кечирмоқда.

Фото: AFP

Мюнхеннинг Олимпия боғидаги тепаликларда сайр қилиб юрган жуфтлик.

Фото: AP Photo

Қора танлилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳаракати фаоллари мамлакатда қуллик бекор қилинганига 133 йил тўлган куни Рио-де-Жанейро шаҳридаги Жакаресинё туманида бўлиб ўтган полиция операциясига қарши норозилик билдирмоқда.

Фото: Reuters

Бангладешдаги «Байт ул-Мукаррам» масжидида намоз ўқиётган мусулмонлар.

Фото: AP Photo

Чўкаётган қайиқда муҳожирлар Туркия денгиз кучлари ва Ливия қирғоқ қўриқчилари кемалари томонидан қутқарилишини кутмоқда.

Фото: Getty Images

Ғазо секторидан учирилган ракетанинг тўғридан-тўғри урилиши натижасида зарар кўрган турар жой биноси остидаги машиналар.

Фото: Reuters

Карачидаги эмлаш марказида COVID-19 вакцинасини қабул қилишни кутаётган эркак.

Фото: AFP

Москва ташқарисидаги боғда ўсган ўсимликда турган май қўнғизи.

Фото: AFP

Ғазо билан чегарадаги далада артиллерия снарядини кўтариб кетаётган Исроил аскари.

Фото: Reuters

Олимпия ўйинлари олдидан Токиода скейтборд бўйича синов мусобақалари бўлиб ўтди. ХОҚ ёзги Олимпия ўйинлари дастурига бешта янги турни киритди. Булар – бейсбол, каратэ, скейтборд, қояга кўтарилиш ва сёрфинг.

Фото: AP Photo

Эгей денгизининг Нахос оролида жойлашган Плака пляжида ётган аёл. Греция ўз сайёҳлик мавсумига 14 май куни старт берди.

Фото: AP Photo

Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 18 та фил ҳалок бўлди.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Сичуан провинциясида фавқулодда ҳодисалар, жумладан, зилзила рўй берганда қутқариш ишлари бўйича машғулотлар ўтказилди.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркда қуёш ботиши.

Фото: Getty Images

Мадридда Авлиё Исидро шарафига буқалар жанги фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фото: «ТАСС»

Мюнхенда машина устига тўкилган гилос гуллари.

Фото: Getty Images

Лондондаги галерея ходими Хизер Филлипсоннинг янги Rupture No 1 деб аталувчи кўргазмасини кўздан кечирмоқда.

Фото: ПА

Фаластин тарафдори бўлган ултра-ортодокс яҳудийлар Нью-Йорк шаҳридаги Таймс майдонида Исроил тарафдорларининг митингига қарши норозилик билдирмоқда.

Фото: Reuters

Портлендда автомашина ойнасида ўз аксини кўраётган чумчуқ.

Фото: Getty Images

Исроил ҳаво ҳужумлари туфайли уйларини ташлаб кетаётган фаластинликлар.

Фото: Reuters

Англиянинг Нюмаркет шаҳарчасидаги ипподромда пойга олдидан сайр қилаётган отлар.

Фото: ПА