«Манчестер Сити» Премьер Лига 36-тури доирасида 14 май кунги баҳсда «Ньюкасл»ни таслим этди (4:3).

Фото: Twitter

Пеп Гвардиола қўл остидаги жамоа АПЛнинг кетма-кет 12 та сафар ўйинида ғалаба қозонди. Бу Англиянинг юқори тўрт дивизиони тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.

Аввалроқ «шаҳарликлар» чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйганди. Жамоа 36-турдан кейин 83 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчисини 13 очкога ортда қолдирмоқда.

Мавзуга доир: Шайхлар ташрифидан аввалги шармандалик. «Манчестер Сити» роппа-роса 13 йил аввал АПЛ тарихидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олганди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!