Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Давлат раҳбари у ердаги беморларнинг ҳолати билан танишиш вақтида оғир дард билан курашаётган қиз Президентга ДАН ходими бўлиш орзусини айтган эди.

Фото: Узрепорт News

Қайд этилишича, 15 май куни ўша қизга ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширди.

Бундан ташқари, бу қизнинг даволаниши учун барча харажатларни ЙҲХББ ўз зиммасига олди.

Шу билан бирга, касалхонадаги бошқа болаларга ҳам совғалар топширилди.

Бундан аввал Фарғона ҳокими Президент билан кўришган онахоннинг тўйида меҳмон бўлгани ҳамда соғлиқни сақлаш вазири бошчилигида шифокорлар Президент топшириғи бўйича Чирчиқдаги йигит уйига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.