13:55, 15.05.2021 // 61664

Турк актёри Ўзжан Денизнинг ўғлига қарайдиган ўзбекистонлик энага актёр оиласидаги вазият ҳақида сўзлаб берди

Ўзбекистонлик Наз исмли аёл турк матбуотига берган интервьюсида актёр Ўзжан Денизнинг ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни маълум қилди. Бу ҳақда «RusTurkey.com» хабар берди.

Фото: Yasemin.com

Қайд қилинишича, у актёрнинг ўғлига энагалик қилган. Ўзжан Дениз рафиқаси билан ажрашганидан кейин Наз Фейзага ўғлини тарбиялашда ёрдам берган.

Фейза ўғлига Ўзжанни бобо деб аташни ўргатган. Ҳар сафар отаси телефон қилганида, «Қара, бобонг қўнғироқ қиляпти», — деган у. Нима бўлаётганини тушунмаган актёр ўғли нима учун унга бундай мурожаат қилаётганини ҳайрон бўлган.

«Фейза кўпинча бизни пул, овқатсиз қолдириб, кечаси чиқиб кетар ва ярим тунда қайтиб келарди. Агар Ўзжанга бирор нарса десам, мени бўшатиб юборишини айтиб, таҳдид қилган», — деган аёл.

Наз Фейза бир неча марта турмушга чиққани ва боланинг туғилиши унинг хатосилигини таъкидлагани, шунингдек, у ўғлини яхши кўрмаслиги, бола унга керакмаслигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Наз Ўзжан Денизнинг собиқ рафиқаси уни калтаклаганини айтган. Бунга аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ишонмаган ва аёлнинг ушбу гаплари жуфтликнинг ажрашиши билан боғлиқлигини тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, Фейза Актан собиқ турмуш ўртоғини уни мунтазам равишда калтаклаганликда айблаган. Актёр билан боғлиқ можаро унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатмай қолмаган.

Энг кўп ўқилган

Қидирув