Xiaomi компанияси 13 май куни расман ўзининг янги симсиз наушниги — FlipBuds Pro’ни тақдим этди. Истиқболда FlipBuds линейкаси симсиз Mi Air наушниклари сериясининг ўрнини эгаллаши керак, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Xiaomi FlipBuds ’ни яратишга ўзгача ёндашган: компания янги акустик лаборатория яратган бўлиб, унинг ичидан 1,5 миллион долларлик акс-садосиз камера ҳам ўрин олган. FlipBuds Pro’нинг турли шаклдаги корпусларини ўзи 5000 дан ортиқ реал инсонлар қулоғида синовдан ўтказилган (тадқиқотларда 10 мингдан ортиқ кўнгилли қатнашган), натижада конструкция 20 раундли турли ўзгаришларга учраган — буларнинг барчаси қурилмани қулоққа таққанда ноқулайлик юзага келмаслиги учун.

Наушникларга учра микрофон ўрнатилган: биттаси овозни орқадан, иккинчиси — олдиндан, учинчиси — қўнғироқ вақтидаги нутқдан қабул қилади. FlipBuds Pro’га Qualcomm QCC515 процессори ўрнатилган бўлиб, у фаол шовқин сўндирувчи уч режим ишини таъминлайди. Наушниклар шовқинни 40 децибелгача пасайтириш имконига ва «шаффоф» иш режимига эга — унинг ёрдамида фойдаланувчига атрофидаги товушлар узатилади.

Фото: IXBT

Шунингдек, ўйин ўйнаш ёки видео томоша қилиш вақтида овоз баландлигини пасайтириш режими ҳам мавжуд бўлиб, у компаниянинг қуйидаги смартфонларида ишлай олади: Mi Mix Fold, Mi 11 Ultra, Mi 11 Pro, Mi 11, Mi 10 Ultra, Mi 10 Pro, Mi 10, Redmi K40 Pro, Redmi K40, Redmi K30S Supreme Edition, Redmi K30 Pro, Redmi Note 9 Pro.

FlipBuds Pro’да қаршилиги 16 Оm ва юқори эластик диафрагмага эга 11 миллиметрли овоз кучайтиргичдан фойдаланилган. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, модель юқори сифатни овозни тақдим этади, HRTF технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Фото: IXBT

Мазкур наушниклар фаол шовқин сўндириш тизими ишга туширилганида 5 соат, функциясиз 7 соат ишлайди. Янги гаджетни Хитойда 125 долларга харид қилиш мумкин. Xiaomi’нинг ваъда қилишича, FlipBuds Pro сифат ва функционаллиги бўйича AirPods Pro’дан ортда қолмайди, бироқ ундан сезиларли арзон бўлади.

Аввалроқ Apple AirPods 3 наушникларининг сурати тақдимотдан олдин интернетда тарқалиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.