Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида юз берган торнадо оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 218 киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига асосланиб, CGTN телеканали хабар берди.

Фото: zn.ua

«14 май, жума куни кечқурун шаҳарнинг бир қатор туманларида секундига 24 метр тезликда шамол қайд этилди. Натижада 85 та уй ва иншоотлар вайрон бўлди, 400 га яқини шикастланди, кўплаб дарахтлар қўпорилиб, минора крани қулаб тушди», — дейилади хабарда.

Ўз навбатида, «Sinxua» агентлиги шиддатли шамол секундига 23,9 метрга етгани, торнадо биноларга зарар етказгани ва дарахтлар қулагани ҳақида хабар берди.

Табиий офатдан кейин воқеа жойига ҳудудий партия қўмитаси раҳбарлари ва ҳукумат вакиллари етиб келди. Улар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режасини келишиб олиш учун шошилинч йиғилишлар ўтказди.

Шунингдек, 14 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да (Тошкент вақти билан 16:00) Сзянсу провинциясининг Шенсзе қишлоғига торнадо ёпирилган. Бир киши вафот этиб, яна 20 киши турли хил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Таъкидланишича, метеорологларнинг прогнозлари умид бахш этмаяпти: Сзянсу ва Хубэй провинцияларида ҳаво вулқонлари эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Маҳаллий аҳолидан ҳушёрлик талаб этилади.