Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 21—25 май кунлари ташкил этилаётган «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» доирасида қайноқ байрам оқшомлари бўлиб ўтади, унда ёшлар пойтахтнинг машҳур диджейлари мусиқаси остида рақсга тушишлари мумкин.

Иллюстрация: «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»

Тадбирнинг ҳар бир куни кечки шоулар билан якунланади. Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари беш кун давомида DJ Trace, Roger Gunn, DJ Sam, DJ Niki ҳамда DJ Voyvov’нинг чиқишларига гувоҳ бўлади.

DJ Trace. Асл исми — Ойбек Жабборов. У House ва Progressive House йўналишларида ижод қилади. 2018 йил бошида у афсонавий Swedish House Mafia аъзоси Steve Angello томонидан қўллаб-қувватланган.

2019 йил майида британиялик мусиқачи Tom Star билан ҳамкорликда трек ёзган. Трекнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўзбек танбури садолари ва электрон мусиқани бирлаштирган. Унинг мусиқалари Tomorrowland, Medusa, ADE, Battered Bruised & Bloody Tour фестивалларида жаранг сочган.

Roger Gunn. Сарвар Пўлатов — мусиқачи, дижей ва мусиқий продюсер. House, Tech-House, Future ва Progressive House йўналишларида треклар ёзади. У «Milliy TV» телеканалининг мусиқий продюсери ҳисобланади.

Roger Gunn’нинг муаллифлик треклари ва ремикслари Revealed ва EnormousTunes халқаро лейблларида чиқарилади. Улар Benny Benassi, Don Diablo, Afrojack, Blasterjaxx, Hardwell, Mr.White, Thomas Gold ва бошқа дунёдаги энг таниқли дижейлар томонидан ижро этади.

DJ Sam. Сафаржон Мирзаев — Ўзбекистоннинг энг яхши дижейларидан бири. Club House, Electro House, Progressive House, RnB ва Trap йўналишларида мусиқа ижро этади.

2013 йилда у Lounge Bar Gorod’да бўлиб ўтган DJ’s Battle Tashkent совриндорига айланган, 2016 йилда эса пойтахт дижейлари ўнталигида биринчи бўлган. Тошкентдаги Black Star Inc лейбли хонандалари билан ҳамкорлик қилган, улар орасида MC Doni, DJ Philchansky, L’One, Natan ва Скруджи кабилар бор.

Шунингдек, фестиваль оқшомлари доирасида Ambient, Bassline, Downtempo, Dutch House, Electro House, G-House, Minimal Techno, Tech House, Vocal Trance услубларида ижод қиладиган DJ Niki ҳамда DJ Voyvov ҳам чиқишлар қилади.

Бундан ташқари, 22 май куни асосий саҳнада «Электрооко» гуруҳининг икки соатлик концерти ўтиши кутилмоқда.

«Электрооко» — 2020 йилда мусиқачилар Ашот Даниелян ва Никита Макаренко томонидан тузилган ўзбек поп-рок гуруҳи. «Ҳавотирли қўнғироқ» дебют альбоми ва «1984» қўшиғига ишланган ноодатий клипини омма эътиборига ҳавола этгач, гуруҳ Ўзбекистон бўйлаб турларда бўишга улгурди ва Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Нукусда концертлар берди.

Эслатиб ўтамиз, «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» тадбирлари ҳудудига кириш учун «www.toshkent21.uz» сайтида рўйхатдан ўтиш зарур.

«Дарё» интернет-нашри «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати»нинг медиа-ҳамкори ҳисобланади.