Ўзбекистонда 29 май куни жами 60 423 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 16 755 нафари биринчи босқичда, 43 461 нафар фуқаро иккинчи босқичда, 207 нафар фуқаро эса (Наманган вилоятида) учинчи босқичда эмланган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1 950 398  доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 628 340 дозаси иккинчи босқичда, 207 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 321 851 кишини ташкил этмоқда.

29 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Фарғона вилояти (12267 доза),
  • Андижон вилояти (7046 доза)
  • Наманган вилояти (6405 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши жами эмлаш бўйича юқори ўринларни

  • Фарғона вилояти (254245 доза),
  • Наманган вилояти (230123 доза),
  • Андижон вилояти (226676 дозани) ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Эмлаш учун AstraZeneca, ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакцинасидан фойдаланилмоқда. AstraZeneca вакцинаси билан 2 маротаба, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан 3 маротаба эмлаш кўзда тутилган.

25 май куни Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов бугунги кунгача Ўзбекистонда эмланганларнинг 62,5 фоизи (тахминан, 757 874 нафари) ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, 34 фоизи (тахминан, 412 283) AstraZeneca’нинг Covishield ва 3,5 фоизи (тахминан, 42 440) «Спутник V» вакцинаси билан қамраб олинганини маълум қилганди.

Эмлаш ихтиёрий ва бепул, вакцина олишдан бош тортганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Мамлакатда июнь ойи охиригача 4 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.