21:58, 02.06.2021 // 26889

Фото: Форс кўрфазининг марвариди — Дубайга саёҳат

Дубайга борганда бориш ва кўриш тавсия қилинадиган масканлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Arabian tea house

Фото: Harper’s Bazaar

Дубай туманининг Ал-Фаҳиди кўчасида жойлашган чой уйига ташриф буюрган сайёҳлар сут ва зираворлар қўшилган маҳаллий карак чойни ичиб кўриши мумкин. Дарахтлар соясида бир пиёла чойдан баҳраманд бўлиш учун остона ҳатлаб ўтганингиздан кейин, арабча миллий колоритни ҳис қилишингиз мумкин.

Brunch &Cake

Фото: Harper’s Bazaar

Аll-day’нинг тамойили асосида ишлайдиган Барселона ресторани менюсидаги таомларнинг хилма-хиллиги билан машҳур саналади. Ошпазлар нафақат энг сара, балки фойдали бўлган таом ва егуликларни ҳам тақдим қилади.

Fnajeen

Фото: Harper’s Bazaar

Ироқнинг Самад ресторани филиалида араб ва бошқа давлатлар ошхоналарига хос таомларни учратиш мумкин. Улардан энг машҳури анъанавий рецептга асосан тайёрланадиган балиқ маскуф ҳисобланади.

Mondoux

Фото: Harper’s Bazaar

Француз таомларини ўзида мужассам қилган кафе гурманлар эътиборидан четда қолмаслиги аниқ. Муассаса концепцияси соғлом, фойдали ва сифатли тайёрланган овқат ҳамда ичимликларни мижозлар эътиборига ҳавола этишга асосланган.

Келажак музейи

Фото: Harper’s Bazaar

Dubai Future Foundation жамғармаси томонидан ташкил қилинган музей ўзида дунёдаги энг инновацион ихтиро ва лойиҳаларни ўз ичига олади. Унда сўнгги технологиялар ҳақида турли курс, семинар ва лексиялар ўтказиш режалаштирилган.

Қаҳва мусейи

Фото: Harper’s Bazaar

Ал-Фаҳиди шаҳрининг тарихий кварталида жойлашган музей ташриф буюрувчиларга турли мамлакатлардаги қаҳва билан боғлиқ анъаналар ҳақида ҳикоя қилади.

Hatta Damani Lodges va Hatta Sedr Trailers

Фото: Harper’s Bazaar

Hatta Damani Lodges va Hatta Sedr Trailers экотуризмни севувчилар учун айни муддао. Меҳмонлар жиҳозланган чодирлардан тортиб, махсус терассаси бор трейлерларни хоҳишларига қараб турли хил вариантларини танлашлари мумкин.

Hatta Wadi Hub

Фото: Harper’s Bazaar

Экстримни севувчилар ва ёввойи табиатда дам олишни ёқтирадиганлар учун тоғли ҳудудда жойлашган маскан энг яхши танлов. Бу ерда гўзал манзарани томоша қилиш билан бирга камондан ўқ отиш, канатда учиш ва шу каби бошқа машғулотлар билан шуғулланиш мумкин. Шунингдек, ташриф буюрувчилар тоғ велосипедларида учиши, Осиёдаги энг биринчи сувга сакраш Hatta Drop-in боғига бориши ҳам мумкин.

Hatta heritage village

Фото: Harper’s Bazaar2001 йил обдон реконструкция қилинганидан кейин очилиши бўлган тарихий қишлоқда ўзига хос қадимий атмосферани ҳис қилиш, маҳаллий урф-одатларга гувоҳ бўлиш мумкин.

Arabian Adventures

Фото: Harper’s Bazaar

Тепаликларни забт этиш ва анъанавий арабча кечки овқатдан баҳра олиш билан бирга меҳмонлар оҳулар билан селфи тушиши мумкин.

Gold Souq

Фото: Harper’s Bazaar

Тилла бозорида нафақат турли-туман тақинчоқлар, балки БAАнинг бозорларига хос асл муҳитни ҳам ҳис қилиш мумкин. Мижозлар эътиборига классик заргарлик буюмларидан тортиб шайхларга хос тақинчоқлар ҳам тақдим қилинади.

Spice Souq

Фото: Harper’s Bazaar

Зираворлар бозори ўзига хос кўриниш ва хушбўй ифорларни бирлаштирган маскан, энг машҳур суратбоп жойлардан бири саналади.

La Mer

Фото: Harper’s Bazaar

Мазкур замонавий туманда кезган сайёҳлар деворлардаги ранг-баранг граффитилар фонида суратга тушиши мумкин.

Dubai Frame

Фото: Harper’s Bazaar

Дубай роми ўтмишни ҳозирги замон билан бирлаштирган энг ўзига хос лойиҳалардан бири саналади. Унинг бир томонидан туриб футуристик кўринишдаги шаҳар, иккинчи томонидан эса эски шаҳарга хос муҳитни мужассам қилган туманларни томоша қилса бўлади.

Энг кўп ўқилган

Қидирув