Машҳурлар қимматбаҳо тақинчоқларни яхши кўради. Буни билган қайлиқлари эса бриллиант билан безалган энг яхши узукларни харид қилишга ҳаракат қилади.

Пэрис Ҳилтон

Фото: Cosmopolitan

Янги йил таътили вақтида (2018 йил) Пэрис Ҳилтон турмушга чиқаётганини эълон қилиб, актёр Крис Зилк унга совға қилган 20 қиротли бриллиант билан безалган узугини кўрсатган.

Меган Маркл

Фото: Cosmopolitan

Меган Марклга совға қилинган узук бриллиантлари эса малика Диананинг шахсий коллекциясига оид.

Кейли Куоко

Фото: Cosmopolitan

Тўй маросимига тайёргарлик жараёнида Кейлининг бармоқларини Nadis Diamonds брендининг узуги безаб турган.

Кирстен Данст

Фото: Cosmopolitan

Актёр Жесси Племонт қайлиғига унаштирув учун овал шаклидаги бриллиант узук харид қилган.

Сиара

Фото: Cosmopolitan

2016 йил Сиара Рассел Уилсонга турмушга чиққан, бундан бир неча ой аввал эса жуфтликнинг унаштирув маросими бўлиб ўтган. Қувончини яшира олмаган хонанда Рассел унга совға қилган 16 қиротли узукни Instagram орқали мақтанган.

Пиппи Миддлтон

Фото: Cosmopolitan

Пиппининг бармоқларини эса Ашер совға қилган 3 қиротли бриллиант билан қопланган узук безаб туради.

Жулианна Хаф

Фото: Cosmopolitan

Жулианна эса унаштирувида 6 қиротли бриллиант узук таққан. Элисон Брининг турмуш ўртоғи Дэйв Франко уни хурсанд қилиш учун винтаж услубидаги узукни топишга узоқ вақт сарфлаган.

София Вергара

Фото: Cosmopolitan

Актёр Жо Манганелло 2014 йилда Софиянинг қўлини сўраш учун бриллант узук совға қилган. 2015 йилда эса жуфтлик турмуш қурган.

Амаль Аламуддинн

Фото: Cosmopolitan

Жорж Клуни Амаль учун 7 қиротли бриллиант узук сотиб олган.

Майли Сайрус

Фото: Cosmopolitan

Майли ва Лим Хэмсворт 2012 йилда унаштируви ҳақида эълон қилган. Актёр Сайрус учун 3,5 қиротли бриллиант узук

харид қилган.

Мила Кунис

Фото: Cosmopolitan

Унаштирув узуги 250 минг долларга баҳоланадиган Миланинг никоҳ узугини Эштон Катчер интернетдаги жимжимасиз вариантлар орасидан танлаган.

Блейк Лайвли

Фото: Cosmopolitan

Райан Рейнолдс Блейк учун овал шаклидаги кам учрайдиган пушти бриллиант узук танлашни маъқул билган.

Ким Кардашьян

Фото: Cosmopolitan

2013 йилда Канье Кимнинг қўлини сўраб унга 15 қиротли бриллиант узук совға қилган.

Кейт Миддлтон

Фото: Cosmopolitan

Энг машҳур узуклардан бирини Кейт Миддлтон таққан — уни малика Диананинг унаштирув узуги бўлган 12 қиротли ёқут безаб туради.

 Женнифер Энистон

Фото: Cosmopolitan

Женниферга Жастин Теру совға қилган 8 қиротли бриллиант узук 500 минг долларга баҳоланади.