Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Реал хит» кўрсатуви ижодкорлари комик актёр Дилшод Мирзамуродовнинг уйига бостириб борди.

Россиялик таниқли хонанда Арсен Шахунц Тошкентдаги тўйда қўшиқ куйлаётганида ресторанда бир неча дақиқага чироқ ўчиб қолган. Бироқ хонанданинг мухлислари уни ушбу вазиятдан зукколик билан олиб чиқиб кетган. Арсен қоронғида нима қилишини билмай турганида томошабинлар қўшиқни тўхтаган жойидан давом эттириб, бир овозда куйлай бошлаган.

Муқаддас Саъдуллаева пойтахтдаги келин либослари салонининг 10 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳамкасб дугоналари билан дийдор кўришди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Туркия ва Озарбайжон юлдузи Наҳиде Бабашли меҳмондорчилик учун ўзбекистонлик мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Наҳиде Тошкентдан кетаётган маҳалда актриса Феруза Норматова билан учрашиб қолди.

Фото: Instagram

Ирода Носирова ҳамкасби Маъруфхўжа мисолида информацион кўрсатувлар бошловчилари томошабинлардан қандай сирни яширишини ошкор қилди.

Актёр Улуғбек Қодиров талабалик давридаги архив суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Воҳиджон Исоқов Жасур Умиров ва Сардор Мамадалиев унинг акасининг тўйида жанжаллашиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

Актёр Бобур Йўлдошев қизи Ирис билан тушган суратини саҳифасига жойлаб, фолловерларидан балога қолди. Унинг мухлислари қизалоқнинг кийимини жуда очиқ деб ҳисоблаб, турли салбий изоҳларни ёзиб қолдира бошлади.

Фото: Instagram

Бобур Йўлдошев хейтерларга жавобан, видеомурожаат йўллаб, яхшиси ўз фарзандлари тарбияси билан шуғулланишни маслаҳат берди.

2 июнь куни актриса Дурдона Қурбонова туғилган кунини нишонлади.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имконияти чекланган болаларнинг кўнглини олди.

Шунингдек, хонанда жонли эфир мобайнида унга ўзбек йигитлари уйланмаслиги ҳақида билдирилган фикрга жавобан уйига бир кунда ўнлаб ўзбек йигитларидан совчи келиши ҳақида гапирди.