15:57, 03.06.2021 // 22389

Кинода машҳурликка эришгунича ўзларини турли соҳаларда синаб кўрган Голливуд юлдузлари (фото)

Кино оламида танилгунига қадар турли соҳаларда фаолият юритишига тўғри келган актёр ва актрисалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Николь Кидман

Фото: «Лиза»

Онаси саратонга учрагани ва оилага боқувчи кераклиги сабаб 17 яшар Николь, актрисалик бўйича ўқишни ташлаши ва массаж қилиш курсига ўқиб, шифохонада ишлашига тўғри келган. Кейинчалик ўқишга қайтган. Актриса ўз интервьюсида одамларга ёрдам бериш кинокарьерадан кўра муҳимроқ эканини таъкидлаган.

Ченнинг Татум

Фото: «Лиза»

Актёр бўлиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган Ченнинг коллежда ҳарбийлик бўйича таҳсил олган. Аммо ярим йилдан кейин ўқишни ташлашга аҳд қилган. Оиласида ундан ташқари 7 фарзанд бўлгани сабаб, кийим-кечак сотиб ота-онасига қарашган. Кейинчалик тунги клубда ишлаган ва айнан ўша ерда унга моделлик бўйича таклиф келиб тушган. Моделликдан кейин бўлса кино оламига қадам қўйган.

Жорж Клуни

Фото: «Лиза»

Жорж Американинг машҳур оилаларидан бирида дунёга келган. Отасининг телевидениеда ўз шоуси бўлган. Шунга қарамай Клунининг карьера борасида муваффақиятга эришиши осон бўлмаган. Кастинглар омадли бўлмаган, юк машина ҳайдовчиси, сотувчи ва ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашига тўғри келган. Шунга қарамай у актёр бўлиш орзусидан воз кечмаган ва кастингларда иштирок этишдан тўхтамаган. 1994 йилда омади келган, унга «Тез ёрдам» сериалида бош қаҳрамонни гавдалантириш таклиф қилинган.

Брэд Питт

Фото: «Лиза»

Аввалига журналистика ва реклама бўйича таҳсил олган Брэд, кейинроқ актёр бўлишни хоҳлашини тушуниб етган. Кастингларга қатнашиб рад этилаверган Питт, кун кўриш учун бармен, юк машина ҳайдовчиси ва флаер тарқатувчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик актёр сифатида фаолият бошлаганидан кейин аввалги ҳаётий тажрибаси унга турли қаҳрамонлар ролини осон гавдалантириш имконини берган.

Жим Керри

Фото: «Лиза»

Жим кўп фарзандли оилада дунёга келган. Онаси оғир касал бўлгани учун отасининг ўзи ишлаб пул топишига тўғри келган. Отаси ҳам ишидан айрилганидан кейин ижара учун тўлашга пули қолмаган оила фургонда яшашга мажбур бўлган. Шундан кейин Жерри қўриқчи, қурувчи бўлиб ишлаган, вақти келса пол ва ҳожатхона тозалашига ҳам тўғри келган. Кинодаги биринчи иши муваффақиятсиз чиққан ва саҳнани унутишга қарор қилган, аммо орадан бир неча йил ўтиб актёр сифатида карьерасини давом эттиришга қарор қилган.

Мэттью Макконахи

Фото: «Лиза»

Талабалик вақтидаги дастур асосида Австралияга борган Мэттью, қорнини тўйдириш учун ишлаш кераклигини тушуниб етган. Бугунги кунда у товуқхоналарни тозалаб, тухумлар йиғганини юзида табассум билан эслайди.

Энг кўп ўқилган

Қидирув