Дунёнинг турли бурчагида 3 июнь куни олинган қизиқарли суратлар жамланмасини намойиш қиламиз.

Бразилия пойтахтидаги Селандиа даҳасида футбол ўйнаётган бола.

Фото: Reuters

Сурхондарёнинг Термиз шаҳридаги ат-Термизий кўчасида онаси билан бирга пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган қизалоқ.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бразилиялик қўл-оёғи йўқ сузувчи Жессика Оливейра Рио-де-Жанейро шаҳридаги Васко да Гама клубида машғулот ўтказмоқда. 16 ёшли бола 10 ёшида касаллик оқибатида ҳаракат аъзоларидан айрилган.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Жанубий Кореяга ташрифи давомида Корея Миллий онкология маркази президенти Хонг Кван Сеонинг белига белбоғ боғлаб, бошига дўппи кийгизди (Ҳожибоев аввалроқ Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазирига ҳам дўппи кийгизган эди). Ўзбекистон кореялик ҳамкорлар билан ҳамкорликда онкология маркази қурмоқчи.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Буюк Британиянинг Шарқий Ланкашир графлигида бир-бирини қуваётган қуёнлар.

Фото: Legion Media

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги «Болажон» истироҳат боғида чархпалакка чиқиш учун ҳозирланаётган ташриф буюрувчилар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Париждаги Монтпарнас минораси томига ўрнатилган диамантоскоп орқали акс этаётган Эйфель минораси.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳрида 21–25 май кунлари бўлиб ўтган «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали учун бунёд этилган шаҳарча бузиб ташланмоқда. Фестевал бошланишида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистларга «тўйимизни бузманглар» дея ҳазиломуз мурожаат қилиб, якунда эса журналистлар тўйни тўйдек қилиб бергани учун «Энди қанча танқид қилишса, розиман», деган эди.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Эфиопияда яшаш жойидан кўчирилган одамлар вақтинчалик бошпанада ҳамқишлоқлари билан суҳбатлашмоқда.

Фото: Getty Images

Сурхондарёнинг Термиз шаҳри кўчаларида қуёшдан сақланиш учун бошига устки кийимини ёпиб олиб юрган йигит. Об-ҳаво маълумотларига кўра, 3 июнь куни Термизда кундузи ўртача 42 даража иссиқ бўлган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Венесуэлада коронавирусга қарши эмланаётган одамлар. Мамлакат вакцинация жараёнларида Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фойдаланмоқда.

Фото: EPA

Боготадаги Конгресс биноси олдида ҳукуматга қарши намойишчилар дўмбираларда чиқиш қилмоқда.

Фото: Getty Images

Коломбо яқинида кимёвий юк олиб кетаётган MV X-Press Pearl кемаси портлагандан сўнг буткул ёниб кетиб, сув остига чўкмоқда.

Фото: Reuters

Ҳимоя ниқобини кийган аёл Жакартадаги думалоқ шаклдаги ёруғлик тарқатувчи ўриндиқда ўтирибди.

Фото: Reuters

Калифорниядаги «Стейплс-центр» баскетбол майдонида «Лос-Анжелес Клипперс» мухлислари «Даллас Маверикс» жамоасига қарши NBA плей-офф ўйини олдидан картон томошабинлар билан бирга турибди.

Фото: EPA

Германияда черковда ўтган тўй маросимида анъанавий кийим кийган келиннинг яқинлари.

Фото: AP Photo

Лимада вертикал қабристон ишчилари коронавирусдан вафот этган кишининг тобутини кўтариб кетмоқда.

Фото: Reuters

Германия соҳилларида қуёш ботиши.

Фото: AP Photo

Ломоносов номидаги Москва давлат университети қошидаги ботаника боғида сайр қилиб юрган ўрдаклар.

Фото: EPA

Леонардо да Винчининг «Айиқ боши» асари 8 июль куни Лондонда жойлашган Christie’s аукционида сотилади.

Фото: EPA

Маҳаллий антитеррор операциялари учун ўқитилган биринчи туркиялик аёл зобит машғулотлар пайтида.

Фото: Getty Images

Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида жорий қилинган локдаун пайтида одатда одамлар кўп бўлган чорраҳадаги йўл ўтказгич остида ёмғирдан панада ётган сигир.

Фото: «ТАСС»

Аста-секин бутунлай электромобил ва электробуслар билан таъминланган транспорт тизимига ўтаётган Грециядаги Астипалея оролида яшовчи одам ити билан мотоциклда кетмоқда.

Фото: Getty Images

Янги Зеландиянинг Кристчарч шаҳридаги ўрта мактаб ва коллежлар ўртасидаги регби мусобақасида қатнашаётган ўқувчилар.

Фото: Getty Images

Гонконг қирғоғида юк кемаси ёниб кетди.

Фото: «ТАСС»

Москвада XXVI Халқаро архитектура ва дизайн АПХ кўргазмаси очилди.

Фото: «ТАСС»

Мексиканинг Матаморос шаҳридаги муҳожирлар бошпанаси ташқарисида ўйнаётган болалар.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: