4 июнь куни дунёнинг турли нуқталарида олинган қизиқарли суратлар жамланмасини намойиш қиламиз.

Спорт иншоотлари ва ёзда ҳайвонларга қулайлик яратиш учун сув пуркагичлари билан жиҳозланган Пекин ҳайвонот боғидаги саватда музқаймоқ еб ўтирган панда.

Фото: Shutterstock

Тошкент шаҳридаги Новза масжиди олдидан ўтган Бунёдкор шоҳкўчаси четида жума намозини адо этаётганлар.

Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

Лондон мэри Содиқ Хон Евро—2020 футбол мусобақаси бошланишидан 1 ҳафта олдин мусобақанинг расмий тўпини ўйнамоқда.

Фото: Getty Images

Сергелининг Спутник даҳасидаги ер усти метро йўли тагида ўтирган одам.

Фото: Telegram / Никита Макаренко

Одамлар Гонконг университетининг Тяньаньмэнь майдонидаги 1989 йилги қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликка қарамоқда.

Фото: AFP

Мумбайдаги қашшоқлар яшайдиган мавзедаги болаларга томоша кўрсатаётган масхарабоз.

Фото: AFP

Ғазни шаҳридаги йўлда кетаётган афғон аёллари.

Фото: AFP

Япония бош вазирининг ниқобини кийган кореялик фаол Япония элчихонаси олдида Фукусима АЭСнинг радиоактив чиқинди сувларини денгизга оқизиш қарорига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Санкт-Петербургда 2020 йили пандемия сабабли бекор қилинган халқаро иқтисодий форумнинг «Уралкалий» стендидаги Юрий Гагариннинг атиргул портрети ёнида турган қатнашчи.

Фото: «ТАСС»

Венесуэлада анъанавий Los Diablos Danzantes (Раққос иблислар) фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фото: «ТАСС»

Австралия судралувчилар паркидаги Лаки (Омад) лақабли динго кучукчаси.

Фото: «ТАСС»

Тайпэйдаги Чи Кай-Шек ёдгорлиги олдида тропик бўрон вақтида ёлғиз юрган одам.

Фото: Getty Images

Хоккей бўйича Россия терма жамоаси Рига шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Канадага мағлуб бўлди ва мусобақадан чиқиб кетди. Суратда россиялик хоккейчи Артём Зуба (2-рақамда) ва канадалик Эндрю Манжапане (88-рақамда).

Фото: «ТАСС»

Йўқолган таиландлик фаол Ванчалем Сатсакситанинг ниқобларини кийган Amnesty International аъзолари Бангкокда унинг йўқолганига бир йил тўлиши муносабати билан намойиш ўтказмоқда.

Фото: EPA

Франция қирғоқлари яқинидаги машғулотлар пайтида Буюк Британиянинг Қироллик денгиз флотининг Қиролича Елизавета авиаташувчи кемасида турган реактив қирувчи самолёт учувчиси.

Фото: AFP

Денгизчилар Дубай шаҳри фонида кемалар пойгасида қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

Колумбиялик рассом томонидан тақдим қилинган инсталляция. Муаллифнинг фикрича, бу инсталляция иқлим муаммолари ва COVID-19 пандемиясидан кейин одамларга умид уйғотиши керак.

Фото: Getty Images

Глобал исиш туфайли Мармара денгизидаги шилимшиқ моддаси қатлами кундан кунга кўпайиб бормоқда ва балиқчилик ҳамда атроф-муҳитга таҳдид солмоқда.

Фото: EPA

Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форуми иштирокчилари Россия президенти Владимир Путин нутқини тинглаяпти.

Фото: Reuters

Флоридада 9–18 июль кунлари питон ови бўйича йиллик танлов ўтказилиши эълон қилинди.

Фото: AP Photo

Мадриддаги Extinction Rebellion экологик ҳаракатининг ҳайвонларни асраш бўйича намойиши.

Фото: EPA

Делавэр штатидаги боғда велосипед миниб кетаётган АҚШ президенти Жо Байден.

Фото: Reuters

Манилада чақалоқ собиқ полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган Лилибет Валдез тобути устидан олиб ўтилмоқда. Филиппинликлар бу маросим гўдакни марҳумларнинг руҳи таъқиб қилишига йўл қўймайди деб ишонади.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: