Британиянинг Tom Hartley Junior аукционида Bugatti Veyron гиперкарининг экстремал модификацияга эга Super Sport версиясининг тартиб рақами 48 бўлган сўнгги нусхаси сотилди, деб хабар беради Motor.

Фото: Tom Hartley Junior

Bugatti Veyron гиперкарининг Super Sport номи остидаги энг самарали версияси чекланган 48 нусхада ишлаб чиқарилган. Уларнинг сўнггиси Британиянинг Tom Hartley Junior аукционида сотилган, бироқ лотнинг қиймати ҳамон махфий сақланмоқда — у потенциал харидор билан амалга оширилган музокаралар давомида ошкор этилиши айтилган эди. Тартиб рақами 48 бўлган нусханинг кузови хира қора рангга бўялган, интерьери қизил чарм билан қопланган.

Сўнгги Bugatti Veyron Super Sport’нинг сўнгги нусхаси 2016 километр йўл босган, охирги техник хизмат яқинда — 24 февралда Лондондаги дилерда кўрсатилган.

2014 йилда гиперкар устида амалга оширилган регламент ишлари давомида машинанинг барча шиналари янгиланган — шундан буён автомобиль 11 километргина йўл босган. Бундан ташқари, харидор сўнгги Super Sport билан бирга, Bugatti’нинг узайтирилган кафолатига эга бўлади — у 2022 йилгача амалда. Автомобиль 2018 йилда Bonhams аукциони орқали ҳам сотилган эди — унинг одометридаги кўрсаткич ўшанда 885 километрни ташкил этган. Bugatti Veyron Super Sport’га 1200 от кучини тақдим этишга қодир 8,0 литрли W16 двигатели ўрнатилган. 2010 йилда модификация қилинган Super Sport максимал тезлик борасидаги жаҳон рекордини ўрнатган — соатига 431 километр.

Аввалроқ Францияда Bugatti ва қирувчи самолёт ўртасида пойга уюштирилгани тўғрисида хабар берилганди.