Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нилуфар Усмонова янги суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

«Акула» ҳажвий дастурида Термиздаги мактаб ёнаётган вақтда бамайлихотир писта чақиб ўтирган эркакка пародия эфирга узатилди.

Самандар Ҳамроқулов Истанбул шаҳридан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фарҳод Саидов «Юрагим сизда қолган» қўшиғига ишланган клипни тақдим этди. Клипда ёш актёрлар жуфтлиги Миркамол Қорабоев ва Юлдуз Қорабоева бош ролларни ижро этган.

Зарина Низомиддинова янги образда тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Таниқли сўз устаси Аваз Охун ва унинг рафиқаси «Хайрли оқшом» кўрсатувида меҳмон бўлиб, асабийлашганда қандай йўл тутишлари ҳамда эгизак фарзандлари ҳақида сўзлаб берди.

Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева Шарм аш-Шайхдаги ҳордиқ онлари акс этган суратлар билан бўлишмоқда.

Фото: Instagram

Жаҳонгир Позилжонов ва Жавлон Шодмонов Нукус шаҳрига борди. Жаҳонгир Позилжонов самолётдан тушгач, фолловерларига уларни лимузин кутиб олишини билдирди. Бироқ лимузин ўрнига бошқа машина келди.

Болливуд актрисаси Кажол янги сурат билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Марҳум хонанда Ҳусниддин Холиқовнинг қизи сериаллардаги гонорари соч турмаги ва макияжига ҳам етмаслиги ҳамда бир маҳсулот рекламасига неча пул эвазига суратга тушиши ҳақида сўзлаб берди.

Даврон Кабулов «Андижон музқаймоғи»га нисбатан бўлаётган рейдлар ҳақида фикр билдирди.

Фото: Instagram