Эван Бласс исмли таниқли инсайдер Samsung’нинг янги смартфони — S21 флагманининг арзонлаштирилган версиясига айланувчи Galaxy S21 FE’нинг расмий тасвирлари билан бўлишди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Аhonearena

Смартфон ўзидан олдинги моделлар каби дизайн ва пластикдан ишланган корпусга эга бўлган, фақат ёрқин рангли вариантларга эга ранглар жамланмаси мавжуд.

Олдинроқ тарқалган маълумотларга кўра, Galaxy S21 FЕ смартфони Full HD сифат ва 120 герцли янгиланиш частотасига эга 6,4 дюймли дисплей, Snapdragon 888 процессори, 6 ёки 8 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотира, шунингдек, сиғими 4500 мА/соат аккумулятор билан жиҳозланади.

Афтидан Samsung смартфон камераси ва бошқа у қадар аҳамиятли бўлмаган деталлардан тежаб қолади. Бироқ ҳозирча бу борада аниқ маълумот йўқ.

Жанубий Кореянинг Herald Cоrp нашрини  ёзишича, Galaxy S21 FЕ бундан олдинги S20 FE’дан арзонроқ бўлади — 630 АҚШ доллари атрофида.

Аввалроқ S Pen’га эга Galaxy S21 Ultra ўзини оқламагани, шу сабабли Samsung компанияси Galaxy Note’ни қайтариши маълум бўлганди.