Apple компанияси WWDC-2021 ишлаб чиқувчилари учун онлайн конференцияни ўтказди, деб хабар беради Spot.

Фото: Hightech

Янгиланишга кўра, эндиликда компания веб-браузерда қўнғироққа уланиш учун ҳаволалар яратиш ва уларни календарга қўшиш имконияти мавжуд.

  • Агар билдиришномалар жуда кўп бўлса, тизим уларни автоматик равишда Summary таркибига қўшади: улар устуворлик бўйича тартибланади.
  • Фойдаланувчи қайси контактлар ёки дастурлардан хабарномалар келиб туришини танлаши мумкин: бунинг учун «Фокус» режимини танлаш, шунингдек, «иш», «шахсий», «дам олиш» режимларини ишга тушириш керак бўлади. Функция бир вақтнинг ўзида барча фойдаланувчи қурилмаларида ёқилган ҳисобланади.

Live Text функцияси автоматик равишда «Камера» тасвиридаги матнни танийди (аввалига етти тилни қўллаб-қувватлайди). Матн нусха кўчирилиши ва бошқа дастурга жойлаштирилиши мумкин.

Фото: Spot

  • FaceTime’да SharePlay функцияси пайдо бўлади. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар биргаликда видео томоша қилишлари, мусиқа тинглашлари ва экран тасвирини баҳам кўришлари, шу жумладан, Twitch, TikTok, Disney+ ва бошқа ҳамкорлик хизматларини биргаликда кўришлари мумкин бўлади.
  • FaceTime, шунингдек, Spatial audio, CrystalClear шовқинларни пасайтириш ва фонни автоматик равишда хиралаштирадиган «портрет режими» ни қўллаб-қувватлайди.

Энди Wallet ҳайдовчилик гувоҳномаси каби ҳужжатларни қўллаб-қувватлайди. Ҳозирча фақат АҚШда.

Бундан ташқари, Weather иловаси учун янгиланишлар: энди у ёғингарчилик харитаси, ҳаво сифати ва бошқа маълумотларни тўлиқ экранга намойиш этади.

Фото: Spot

Янгиланган харитада баъзи шаҳарлардаги бинолар ҳақида батафсил маълумотлар қўшилган, тунги режим янгиланган, ҳайдаш режими, жамоат транспортининг ҳаракат жадвали янада бойитилган.

Аввалроқ Twitter’да Коннор Жуисс исмли таниқли инсайдер iOS 15 фойдаланувчилари ўз iPhone’лари ёрдамида егулик истеъмол қилиш кундалигини юрита олишини маълум қилганди.