Сан-Франcискода маникюр қилишга қодир робот пайдо бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Instagram / @Nailslikeclockwork

Роботни яратиш устида иш олиб борган Clockwork компаниясининг маълум қилишича, қурилма тирноқларни ўн дақиқа ичида бўяшга қодир. Хизмат нархи — саккиз доллар.

Айни вақтда ушбу робот тирноқларни калталамайди ва уларга шакл бермайди, бироқ мазкур функциялар ҳам тез орада пайдо бўлиши мумкин.

Clockwork’дагиларнинг қайд этишича, улар одамларни «кундалик чалкаш вазифалардан озод этадиган» машиналарни яратмоқда.

Фото: Instagram / @Nailslikeclockwork

Фото: Instagram / @Nailslikeclockwork

Фото: Instagram / @Nailslikeclockwork

Аввалроқ Австралияда олма теришга қодир робот, Испанияда эса паэля тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилгани тўғрисида хабар берилганди.