Samsung компания яқин вақтлар ичида олтинчи авлод мобил алоқа стандартини (6G) тақдим этиши мумкин, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: huaweicentral.com

Таъкидланишича, 22 июнь куни техногигант Unleashing the full power of 5G тадбирини ўтказиб, унда компания 5G’га боғлиқ янги ихтиролардан ташқари, «кейинг авлод тармоғини ривожлантиришдаги етакчилигини» ҳам намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Samsung’нинг Advanced Communications Research Center бўлинмаси 6G устида иш бошлаган эди. Ўтган йили компания 6G стандартининг дастурий ҳужжатлари билан бўлишган. The Next Hyper-Connected Experience’да кейинг авлод тармоғининг асосий принципларига изоҳ берилган.

Прогнозларга кўра, янги технологияни жорий этиш 2028 йилдан бошланади. Тармоқ сонияси 1 терабитгача маълумотларни юклаш имкониятига эга бўлади. 6G ҳозирда жорий этилаётган 5G технологиясидан 50 баробар кўпроқ тезликни тақдим этади.

Маълумот учун, 2018 йилнинг сентябрида Оулу университети профессори Ари Поутту 6G технологияларини жорий этиш учун ўн йилликлар кераклигини ва у 2030 йилга келиб пайдо бўлишини айтган эди.