Интернетда 2021 йилда тақдим этилиши кутилаётган iPhone 13 линейкасида янги — тўқ сариқ корпус ранги пайдо бўлиши тўғрисида маълумотлар тарқалди. Иэна Зелбо исмли дизайнер ва иллюстратор қурилма қандай кўринишга эга бўлишини намойиш этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Олдинлари Apple смартфонларининг фақат битта ранги бўларди — iPhone ХR’дагига ўхшаш кораллсимон. Фақат у тўқ сариқ ва қизил ўртасидаги рангга ўхшарди.

Янги рангдан ташқари, iPhone 13’нинг классик вариантлари ҳам сақлаб қолинади — қора, оқ ва қизил. Анъанага кўра, 13 Pro ва 13 Pro Max моделлари хира қопламали сокин рангларга эга бўлади.

Аввалроқ интернетда iPhone 13 модели пушти рангда тақдим этилиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 2021 йилда пушти iPhone тақдим этилишини олдиндан тахмин қилиш мушкул, чунки тарқалган маълумот таниқли инсайдерлар томонидан тасдиқланмаган. Афтидан, исталган инсон суратни ўзгартириб, уни «Apple’нинг фош этилган рендери» дея олади. Фойдаланувчилар пост остига ушбу кадрнинг шубҳали экани борасида изоҳлар қолдирмоқда.