Инсоният тарихида ерларни эгаллаб олиш ва кўпроқ қудратга эга бўлишни истаган ҳукмдорларни кўплаб учратиш мумкин. Улардан фарқли равишда Бавария қироли Людвиг II, энг аввало, гўзалликни севарди. У орзулар, шеърият ва опера билан яшаганлиги сабабли ҳам сиёсатга бегона бўлган, ўзига хос ноёб монарх эди. У нафис дидли инсон сифатида, шунингдек, ўз даврининг энг сирли ва фожиали сиймоларидан бири сифатида абадий қолган. Одамлар уни ажойиб подшоҳ деб атай бошладилар, чунки у ўзининг ажойиб мероси — шахсий назорати остида қурилган энг ҳашаматли саройларни қолдирди.

Фото: Travel Ask

У ушбу ажойиб бинолардан бирини француз монархи Людовик XIV шарафига яратган.

Фото: Travel Ask

Ёғоч ишлаб чиқарувчи компания томонидан дарахтларнинг тўлиқ кесилишидан норози бўлган Херрен ороли аҳолисининг шикоятлари ҳукмдорни ернинг бир қисмини сотиб олиб, у ерга сарой қуришга ундади. Шундай қилиб, у нафақат ўрмонни йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолди, балки ўзининг навбатдаги орзусини ҳам амалга оширди.

Фото: Travel Ask

Меъморлар Георг вон Долман ва Юлиус Хофман бор маҳоратларини намойиш этишга ҳаракат қилишган.

Фото: Travel Ask

Версал билан жуда ўхшашлигига қарамай, Бавария қиролининг қасри ўша пайтдаги барча замонавий қулайликларга эга эди. Афсонавий тасвирлар билан безатилган лифтлар, ҳаммом, оқова сув ва ҳаттоки бассейн ҳам гўзаллик, ҳам техник жиҳатдан мукаммал эди. Умуман олганда, Херренкимзее Версалнинг нусхаси эмас, балки ҳашамат ва қулайликда ундан бир неча бор устун бўлган.

Фото: Travel Ask

Людвиг II қурдирган заллар ва шахсий хоналарида нафис барокко услуби устунлик қилади.

Фото: Travel Ask

Дабдабали интерьер учун жуда кўп миқдорда олтин ва биллур ишлатилган.

Фото: Travel Ask

Деярли барча хоналарда монархнинг портретлари жойлаштирилган.

Фото: Travel Ask

Людовикнинг ҳайкали худолар ва нимфалар билан бирга даҳлизнинг ички қисмига жуда мос тушган.

Фото: Travel Ask

Херренкимзее саройида подшоҳнинг кечки овқати учун ғайриоддий кўчма стол бўлган, у пастки қаватда жойлашган бўлиб, лифт билан олий мартабали хоналарга кўтарилган.

Фото: Travel Ask

Зинапоя юқорисида кундузи ёруғлик тушадиган шиша том бор.

Фото: Travel Ask

Фото: Travel Ask

Хоналардан бирига сайёралар ва турли хил самовий тасвирлар туширилган астрономик соат ўрнатилган. Уларни соацоз Карл Швейсар ясаган.

Фото: Travel Ask

Фото: Travel Ask

Мазкур қаср Людвиг II нинг сирли ўлимидан бир мунча вақт ўтгач, жамоат ташрифлари учун очилган.

Фото: Travel Ask