Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Тошкентга келган туркиялик ҳамкасби Сердар Ўртачни меҳмон қилди.

Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева фолловерларига Шарм аш-Шайхни кўрсатишда давом этмоқда.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева «Ўзим» лойиҳасига интервью берди. Интервью чоғида хонанда эрининг касбига бўлган муносабати ҳақида сўзлаб берди.

Таниқли актриса Лола Элтоева фолловерларини ҳаётга жиддий қарамасликка чақирмоқда.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева эса бировларнинг фикрига қараб иш тутмаслик кераклигини уқтирмоқда.

Фото: Instagram

Режиссёр Зебо Наврўзова ўғли Шоҳруххоннинг «Бўрилар» фильми муваффақиятидан кейин юлдузлик касалига чалингани ҳақида сўзлаб берди.

Дурдона Қурбонова «Паҳмоқ келин» сериалининг навбатдаги фаслида суратга туша бошлади.

Фото: Instagram

Азиза Ёқубова турмуш ўртоғининг хиёнати акс этган видеони интернетда тарқатганидан афсусланмаслигини билдирди.

«Мендирман Жалолиддин» сериалида бош ролни ижро этган турк актёри Эмре Кивилжим мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Ситора Фармонованинг онаси Замира Фармонова қизининг «Байконур» фильмида суратга тушаётганида йиқилиб, оғир жароҳат олгани ҳамда бир ўлимдан қолгани ҳақида сўзлаб берди.

Актриса Шаҳло Темирова янги суратлари орқали фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берди.

Фото: Instagram

Қорақалпоғистонлик журналистлар Юлдуз Усмоновани судга бергани айтилмоқда. Бунга Ўзбекистон халқ артистининг «Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг чопони ичидаги мамлакат» деган гапи сабаб бўлган.