Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Муниса Ризаева янги сурати изоҳига ҳаётда фақат ўзи хоҳлаган ишни қилиши ҳақида ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

«Шукрона» сериалидаги бақироқ қайнона образи билан танилган актриса Гулнора Толипова 60 минг доллар эвазига уятсиз фильмда суратга тушиш таклифи бўлганини сўзлаб берди.

Ҳосила Раҳимова фолловерларини спорт билан шуғулланишга ундамоқда.

Фото: Instagram

Раққоса Паризода Жулетта образида намоён бўлди ҳамда машҳур фильмдаги шеърни ўқиб берди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда хонанда Озода Нурсаидова иштирокидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видеода Озода Нурсаидова тўйда ўзини «Латофатли хонанда» деб эълон қилган бошловчиларга қўпол муносабатда бўлгани акс этади.

Хонанда Руҳшона турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Малика Равшанова 70 ёшни қаршилаган онахон — ашаддий мухлисасининг уйига кутилмаганда бориб, унинг кўз ёшларига сабаб бўлди.

Райҳон Ғаниева ҳамкасблари MC Doni ҳамда Афруза билан аэропортда кўришиб қолди.

Фото: Instagram

Актриса Асал Шодиева қачон ҳижобга кириши ҳақидаги саволга жавоб берди.