Шаҳзода Чарльз унаштирув маросимида малика Дианага совға қилган ноёб Ford Escort аукционга қўйилади. Daily Mail нашрининг ёзишича, аукцион 29 июнь куни бошланғич 40 минг фунт стерлинг қиймати билан бошланади.

Фото: Getty Images

1980 йилда ишлаб чиқарилган Mk III Ghia ҳозирга қадар 83 минг мил йўл босган. Машина двигатели ҳажми 1,6 литрни ташкил этади. Малика Диана ушбу машинада ҳар куни ҳаракатланган, шаҳзода Уильям туғилган эса уни сотиб юборган.

Тез орада машина яна бир бор ўз эгасини алмаштирган. Антиквар буюмлар савдоси билан шуғулланувчи коллексионер ўша вақтда транспорт воситасини 6 минг фунт стерлингга сотиб олган.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Унинг тарихи ва келиб чиқиши шу қадар ўзига хоски, бу ҳақда кўплаб одамлар билиши керак эмаслигини хоҳламасдим. Бу ажойиб, ишончли ‘от’. У 20 йил давомида мен билан бирга бўлди ва энди уни сотиш вақти келганини ҳис қиляпман», — дейди машина эгаси Тине Киркпатрик.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Бостондаги RR Auction кимошди савдолар уйи малика Дианага тегишли бўлган тўқ кўк рангли толстовкани (енгил устки кийим) сотувга қўйганди.