Ўзбекистонда 9 июнь куни жами 44 440 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 19 971 нафари биринчи босқичда, 17 658 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 6811 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 477 974 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 25 437 дозаси учинчи ва 920 856 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 531 681 кишини ташкил этмоқда.

9 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Андижон вилояти (5968 доза),
  • Наманган вилояти (5041 доза),
  • Фарғона вилояти (4163 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони

  • Фарғона вилоятида 298 743 доза,
  • Наманган вилоятида 290 941 доза,
  • Андижон вилоятида 288 820 доза,
  • Самарқанд вилоятида 230 825 дозани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. 23 майдан ўзбек—хитой вакцинаси билан эмланганларга 3-дозани қўллаш бошланди.