Ўзбекистонга 10 июнь куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг миллион дозадан иборат 5-партияси олиб келинди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ушбу вакцинанинг миллион дозадан иборат дастлабки партияси Ўзбекистонга 27 март куни, шунча дозадан иборат иккинчи партияси 27 апрелда, учинчи миллион доза 18 майда, 19 май куни эса яна ярим миллион доза олиб келинган.

Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцина бўлиб, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинанинг клиник тадқиқотлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган.

Ўзбекистонда, шунингдек, 660 минг доза AstraZeneca, 240 минг доза «Спутник V» вакцинаси қўлланиб келинмоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етди. Айни пайтга қадар шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди (1,53 миллион дозаси — биринчи босқичда, 920 минг дозаси — иккинчи босқичда, 25,4 минг дозаси —учинчи босқичда).