Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таниқли сўз устаси Шукурулло Исроилов неварали бўлди. Бу ҳақда унинг шогирди Ҳалимахон маълум қилди.

Фото: Instagram

Ҳалимахон, шунингдек, Юлдуз Усмонова билан ҳам дийдор кўришди.

Фото: Instagram

Шароф Муқимов ўзини қизиқчиликда ҳам синаб кўрмоқда.

Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғи Шароф Шарапов билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Севинч Самарқандда ўтказилган ёшлар фестивалида чиқиш қилди ҳамда янги қўшиқларини ижро этди.

Сариқ бола тахаллуси билан танилган телебошловчи ва комик актёр Жаҳонгир Хўжаев «Сариқ бола пицца» номли кафе очаётганини билдирди.

Фото: Instagram

Раққоса Паризоданинг пойтахтдаги симпозиумлар саройи яқинида тушган рақси видеоси ижтимой тармоқларда оммалашмоқда.

«Сетора» гуруҳининг АҚШда яшовчи вакили Феруза Латипова Тошкентга келди.

Фото: Instagram

Актриса Азиза Ёқубова икки ойлик ўғли Муҳаммад Амир «Малак» сериалида суратга тушаётгани ҳамда унга ўзиникидан ҳам кўпроқ гонорар ёзилганини маълум қилди.

Мадина Мумтоз қайнонаси, турмуш ўртоғи ҳамда оиласининг бошқа аъзолари акс этган фотони фолловерлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Агарда Аҳад Қаюм санъаткор бўлмаганида ким бўлар эди? «Тасаввур» лоҳиясининг навбатдаги сони шу ҳақда бўлди.

Луиза Расулова Райҳон билан кўришиб қолди ҳамда фурсатдан унумли фойдаланиб, унга ўз брендига оид витаминлар тўпламини совға қилди.

Ҳулкар Абдуллаева янги «На дейди?» деб номланган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.