14:48, 16.06.2021 // 29905

Фақатгина қизил йўлак учун чиройли кийинадиган юлдузлар (фото)

Алоҳида тадбирлар учун миллионларни аямайдиган, аммо кундалик образга ортиқча эътибор бермайдиган машҳурлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ирина Шейк

Қизил йўлакда ўзига хос, қоматга урғу берадиган либосларни кийишни яхши кўрадиган модель оддий ҳаётда гўзалликдан кўра қулайликни афзал билади.

Рита Ора

Фото: Cosmopolitan

Алоҳида тадбирлар учун ясанишни қотирадиган Рита кундаликда футболка ва жинси кийишни афзал билади.

Хайди Клум

Фото: Cosmopolitan

Қизил йўлакка дидли кийиниб кўрк бериб турадиган Хайди одатий кунларда нима кийсам экан, деб бошини қотириб ўтирмайди.

Кристен Белл

Фото: Cosmopolitan

Сайрга кийиш учун кийим танлаб ўтирмайдиган Кристеннинг оқшом тадбирларидаги образи кундаликдан сезиларли даражада фарқ қилади.

Жулия Робертс

Фото: Cosmopolitan

Гардеробида қизил йўлак ва бошқа муҳим тадбирларга мўлжалланган либослар бисёр эканига қарамай, Жулия

Робертс оддий кунларда анча сипо ва қулай кийинади.

Лили Коллинз

Фото: Cosmopolitan

Лили — мода оламига алоқадор ҳамма ҳам кийиниш борасидаги дидли бўлавермаслигининг исботи. Уни кўчада шиппак ва худи кийган ҳолда кўриш мумкин.

Кира Найтли

Фото: Cosmopolitan

Қизил йўлакларда дидли образлари билан бошқалардан ажралиб турадиган актрисанинг кўзига ҳомиладорлик вақти қулайликдан бошқа ҳеч нима кўринмаган.

Энг кўп ўқилган

Қидирув