Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 июнь, сешанба куни Саудия Арабистони билан баҳс юритди.

Фото: ЎФА / «Дарё»

Учрашув саудияликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Салмон ал-Фараж дубль қайд этган бўлса, Али ал-Ҳассан ўйиндаги сўнгги голни киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон Чемпионатлари саралаши доирасида 3-босқичга чиқа олмади. Қайд этиш жоиз, мазкур ўйинда Вадим Абрамов шогирдларини дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Саудия эса ўйин натижасидан қатъи назар кейинги босқичга йўл оларди.

Сўнгги турдан кейин D гуруҳидаги ҳолат:

Фото: «Дарё» / Мафтуна Жалолиддинова

ЖЧ—2022 саралаши

15 июнь, сешанба

Саудия Арабистони — Ўзбекистон 3:0

Голлар: 1:0 — 25 ал-Фараж, 2:0 — 32 ал-Фараж, 3:0 — 52 ал-Ҳассан.

Саудия Арабистони: Муҳаммад ал-Овайс, Султон ал-Ғаним, Абдулла Маду, Ёсир аш-Шаҳрони, Ҳассан ат- Тамбакти (Муҳаммад ал-Ҳабрани, 78), Салмон ал-Фараж, Али ал-Ҳассан (Сами ан-Нажи, 54), Иброҳим Отайф, Ҳолид аш-Шаҳри (Фирас ал-Биракан, 64), Абдуллоҳ Ғариб (Сауд Абдул Ҳамид, 78), Муҳаммад Халил ал-Овайс.

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Одил Ҳамробеков (Икром Алибоев, 54), Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 80), Жалолиддин Машарипов, Олег Зотеев, Элдор Шомуродов, Вагиз Галиулин (Достон Ҳамдамов 54, Фарруҳ Икромов 80), Иброҳимхалил Йўлдошев (Ойбек Бозоров, 54).