16:47, 16.06.2021 // 24731

Томошабинни йиғлатадиган сюжетга эга 10 фильм (фото)

Қуйидаги фильмларни томоша қилиш давомида томошабинлар кўз ёшларини тия олмасликлари аниқ.

«То сени топгунимча» (Буюк Британия, 2016)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Теа Шеррок

Бош ролларда: Эмилия Кларк ва Сем Клафлин

Сюжет: Ишини йўқотган Луиза исмли қиз автоҳалокатдан кейин фалаж бўлиб қолган Уилл исмли йигитга қаровчи бўлиб ишга киради. Ҳалокатдан кейин йигитнинг нафақат жисмоний имконияти чекланади, балки яшашдан мақсади ҳам қолмайди. Аммо ҳаётига қиз кириб келганидан кейин у ўзгаради. Жожо Моеснинг китоби асосида суратга олинган фильмда йигит ва қизнинг илк учрашуви, Уиллнинг Луизага қилган ноодатий совғаси ҳамда қизга бўлган туйғуларини тан олиш саҳналари томошабинни экран қаршисига михлаб қўяди.

«Хотира кундалиги» (АҚШ, 2004)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Ник Кассаветис

Бош ролларда: Райан Гослинг ва Рейчел Макадамс

Сюжет: Қариялар уйида яшайдиган кекса киши оддий йигит ва бой оила қизининг севгиси ҳақида кундаликдаги хотираларини ўқиб беради. Йигитнинг қизга юборган мактубларини қизнинг онаси беркитиб қўйган бўлади. Йиллар ўтиб севишганлар кўришганида қиз бошқа бир инсон билан унаштирилган бўлади. Қиз ўзида Альцгеймер касаллиги ривожланаётганини билганидан кейин барчасини қоғозга туширган бўлади, Ной эса ҳар куни кундаликдан унга хотираларини ўқиб беради.

«P.S. Мен сени севаман» (АҚШ, 2007)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Ричард ЛаГравенес

Асосий ролларда: Ҳилари Суонк ва Жерард Батлер

Сюжет: Жерри ва Ҳолли бир-бирини жонидан ортиқ яхши кўради. Жерри мия саратонидан вафот этади, Ҳолли эса ҳаётининг мазмунини йўқотади. Ҳаммаси Жерридан мактуб кела бошлаганидан кейин ўзгаради. Ўлишига оз қолганини билганидан кейин Жерри севгилисига таскин бўлиши учун 7 та мактуб ёзиб қолдирган бўлади.

«Икки юз ёшли одам» (Германия, 1999)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Крис Коламбус

Бош ролларда: Робин УИлямс ва Эмбет Дэвис

Сюжет: Мартинлар оиласи уй роботи Эндрюни сотиб олади. У нафақат ёрдамчи, балки оила аъзосига ҳам айланиб қолади. Айниқса, кенжа қиз Аманда унга боғланиб қолади, қизиғи, роботда ҳам жавобан туйғулар пайдо бўлади. Эндрю роботга одам қиёфасини яратишга ёрдам берадиган муҳандисни учратади.

«Винопазларнинг қоидалари» (АҚШ, 1999)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Лассе Ҳаллстрём

Бош ролларда: Тоби Магуайр ва Шарлиз Терон

Сюжет: Болалар уйида ўсган ва ҳақиқий ота-онаси кимлиги ҳақида билмаган Гомер исмли йигитчанинг ҳаёти Кенди исмли қиз ва унинг севгилиси Уоллини учратганидан кейин ўзгаради. Уолли фронтга кетганида қиз ва Гомер ўртасида муносабатлар пайдо бўлади. Фронтдан фалаж бўлиб қайтган Уоллини кўрганидан кейин Кенди Гомерни тарк этишга қарор қилади.

«Қайчиқўл Эдвард» (АҚШ, 1990)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Тим Бертон

Асосий ролларда: Жонни Депп ва Вайнона Райдер

Сюжет: Кекса ёшли олим сунъий одамни яратади ва уни ўз ўғлидек яхши кўриб қолади. Аммо, афсуски, у ишини охирига етказмасдан оламдан кўз юмади. Бахтсиз Эдвард атрофдагиларнинг кўзига ташланмаслик учун Боггс хоним топиб олмагунига қадар қасрда яшириниб юради. Қўлларини кўриб, қўрқувга тушган шаҳар аҳолисини Эдварднинг қалби тозалиги қизиқтирмайди. Эдвард ва Боггс хонимнинг қизи Ким бир-бирига кўнгил қўяди.

«Мени эсла» (АҚШ, 2010)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Аллен Култер

Бош ролларда: Роберт Паттинсон ва Эмили де Ревин

Сюжет: Акасини йўқотганини ҳазм қила олмаган Тайлернинг ҳамма, ҳатто отаси билан ҳам муносабатлари ёмонлашади. Дўсти Эйдан ва синглиси Керолайндан бошқа яқинлари бўлмайди. Оқшомда аралашиб қолган жанжалнинг кетидан бир қиз билан танишади. Ўч олиш учун қилган ҳаракатлари чинакамига севиб қолиш билан якунланади.

«Марли ва мен» (АҚШ, 2009)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Дэвид Фрэнкэл

Бош ролларда: Женнифер Энистон ва Оуэн Уилсон

Сюжет: Фильм журналист Жон Гроганнинг романи асосида суратга олинган. Жон ва Женни тўйидан кейин ит асраб олишга қарор қилади. Зараркунанда ва қулоқсиз уй ҳайвони жуфтликка оила аъзоси сингари яқин бўлиб кетади. Вақти-соати келиб қариликдан вафот этаётган ит билан айрилиш осон бўлмайди.

«Руҳ» (АҚШ, 1990)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Жерри Сукер

Бош ролларда: Деми Мур ва Патрик Суэйзи

Сюжет: Севишганлар Сем ва Молли биргаликда жуда ҳам бахтли бўлади, янги уйга кўчиб ўтади. Уйига тушган ўғрилардан Моллини ҳимоя қиламан деб йигит вафот этади. Ҳаммаси шундан кейин бошланади. Сем ва Моллининг хайрлашув саҳнаси ва «Unchained Melody» қўшиғига рақс тушиши томошабинлар кўзига ёш келишига сабабчи бўлади.

«Ҳаёт қадри» (АҚШ, 2002)

Фото: Woman’s Day.ru

Режиссёр: Адам Шенкман

Бош ролларда: Шейн Уэст ва Менди Мур

Сюжет: Мактабнинг энг олди йигити Лендон мактаб спектаклида рол ижро қилиш сабаб аълочи, аммо одми қиз Жейми билан танишади ва уни ёқтириб қолади. Қиз ўзининг лейкемия эканини айтишига қарамай, йигит унга турмуш қуришни таклиф қилади. Жуфтлик қизнинг ота-онаси бир вақтлар турмуш қурган черковда оила қуради.

Энг кўп ўқилган

Қидирув