18:32, 17.06.2021 // 27991

Канье Уэстнинг Ирина Шейк кўчиб ўтиши мумкин бўлган уйи қандай кўринишда? (фото)

2020 йилнинг июнида Ирина Шейк ва Канье Уэст Мовий қирғоқда дам олиб, рэпернинг 44 ёшга тўлганини нишонлаган. Бир-бири билан учрашишни бошлаган жуфтликнинг муносабатлари жиддий бўладиган бўлса, Каньега яқин бўлиш учун Иринанинг Нью-Йоркдан Лос-Анжелесга кўчиб ўтишига тўғри келади.

Фото: Glamour

Маълумотларга қараганда, рэпер Ким билан ажрашганидан кейин 2,2 миллион доллар турадиган ранчога кўчиб ўтган.

Фото: Glamour

Ранчо ҳудудида олтита ётоқхона ва еттита ванна хонани ўз ичига оладиган иккита меҳмонлар учун мўлжалланган уйни учратиш мумкин.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Шунингдек, отхона, устахона ва ҳовуз ёки токзор учун ер ҳудуди мавжуд. Анъанавий кантри усулидаги интерьер билан безатилган. Ранчо Ким болалари билан яшайдиган Хидден-Хиллздаги уйдан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган.

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Фото: Glamour

Эслатиб ўтамиз, 6 йил бирга яшаган жуфтликнинг 2020 йил охирида айрилишига рэпернинг Ким биринчи ҳомиладорлигида аборт қилмоқчи бўлганини айтгани сабаб бўлган. Каньенинг эмоционал твитидан кейин Ким уни психик касалликдан азият чекишини эълон қилган. Жуфтликнинг тўрт нафар: 7 ёшли Норт, 5 ёшли Сейнт, 3 ёшли Чикаго ҳамда 2 ёшли Псалм исмли фарзандлари бор.

Энг кўп ўқилган

Қидирув