14:22, 17.06.2021 // 23648

Шахсий шаҳар, суғурталанган табассум ва юлдузлар билан боғлиқ бошқа қизиқарли фактлар (фото)

Миллионлаб мухлисларга эга бўлган машҳурлар билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Cosmopolitan

Актёрнинг онаси ўғлининг исмини рассом Леонардо Да Винчи шарафига атаган. Бунга онаси Италия музейларидан бирида Леонардо да Винчининг суратларини томоша қилаётган вақти қориндаги Леонинг илк бор қимирлагани сабаб бўлган.

Леди Гага

Фото: Cosmopolitan

Мактаб даврида хонандага тенгдошлари ёмон муносабатда бўлган. Бошини чиқинди идиши ичига тиқиб қўйишган.

Райан Гослинг

Фото: Cosmopolitan

Актёр Backstreet Boys гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин эди. Мусиқачи Эй Жей Маклин билан қўшни бўлган Райан гуруҳга қўшилиш истиқболларни муҳокама қилган.

Жулия Робертс

Фото: Cosmopolitan

Актрисанинг табассуми 30 миллион долларга суғурталанган.

Ким Бейсингер

Фото: Cosmopolitan

1989 йилда Ким Жоржия штатидаги Браселтон шаҳрини сотиб олган. Бунинг учун 20 миллион доллар сарфлаган Бейсингер у ерни йирик туристик марказга айлантиришни режалаштирган, аммо уринишлари омадсиз якун топган.

Энн Хетеуэй

Фото: Cosmopolitan

Актрисанинг ота-онаси инглиз адабиёти, хусусан, Шекспирга бефарқ бўлмаган чоғи, қизларини Уильям Шекспир рафиқаси шарафига Энн Хетеуэй деб номлаган.

Жоанна Роулинг

Фото: Cosmopolitan

Жоанна иш вақтида хаёл сургани учун котибаликдан ҳайдалган. Шундан кейин Жоан «Гарри Поттер»ни ёзишни бошлаган.

Мерайя Кери

Фото: Cosmopolitan

Хонанда концертларга бир қанча намлантирувчи воситалар жойланган хонада 15 соат ухлаб тайёрланади.

Том Круз

Фото: Cosmopolitan

Актёр турмуш ўртоғи Кети ҳомиладорлигида чақалоқ ривожланишини кузатиш учун 100 минг долларга ҳақиқий УТТ (УЗИ) аппаратини харид қилиб, уйига олиб келган.

Метю Перри

Фото: Cosmopolitan

«Дўстлар» юлдузи эшикни ёпаётганида ўнг қўлидаги бармоғининг бир қисмидан маҳрум бўлган.

Энг кўп ўқилган

Қидирув