Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Қора ният» сериали юлдузи, турк актрисаси Эда Эже 20 июнь куни 31 ёшни қарши олди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Дилдора Ниёзова «Чақалоқлар» қўшиғига ишланган клипни тақдим этди. Унда бош ролларни Севара Солиева ва унинг турмуш ўртоғи ижро этган.

Зиёда болалигидаги суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Шукурулло Исроиловнинг қизи Муштарийбегим ўғли Муҳаммад Али билан туғруқхонадан чиқди. Бир йил аввал «Қизалоғим» қўшиғи билан Муштарийбегимни янги ҳаётга кузатган Тимур Раҳмонов «Тойчоғим» қўшиғи билан чақалоқни кутиб олди.

Лола оиласи билан Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Аввалроқ америкалик қизга уйланаётганини айтган актёр Отабек Маҳкамов аслида аллақачон уйланиб олганини маълум қилди.

Нилуфар Усмонова тадбирда Тоҳир Содиқов ва Райҳон билан учрашиб қолди.

Фото: Instagram

Stories’да мухлисларига кўриниш берган Муниса Ризаева аллергиядан азият чекаётганини билдирди. Видеода унинг юзи қизариб кетганини кўриш мумкин.

Шаҳло Аҳмедова фолловерларининг ёзни қандай ўтказаётгани билан қизиқди.

Фото: Instagram

Илк марта она бўлган Камила Гимандинова қизи Айлин билан туғруқхонадан чиқди.

Камила «Дунёдаги энг гўзал қиз» мақомини қизига беришини маълум қилди.

Фото: Instagram

Бодрумда биргаликда дам олаётган Феруза Норматова ва блогер Хонзода ҳазил видеони суратга олди. Видеода Хонзода Ферузани ёстиқ билан уриб йиқитади.

Таниқли телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева устозларидан эшитган танбеҳлари ҳақида сўзлаб берди.