Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Райҳоннинг эгизаклари Ислом ва Имрон боғчани битирди. Улар битирув кечасига ҳашаматли лимузинларда ташриф буюрди.

Фото: Instagram

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажонов туғилиб ўсган Хонободдаги хонадонидан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Турк актёри Октай Кайнаржа Самарқандни зиёрат қилди.

Фото: Instagram

Райҳон Уласенова лавандалар даласида фотосессия уюштирди.

Фото: Instagram

Қизиқарли сюжети ва янги қиёфаларни кашф эта олгани билан томошабинлар эътиборини қозонган ўзбек сериали «Мени асра» актрисаси Мумтоз Шерматий турмушга чиқди.

Султон Сулаймон — Ҳалит Эргенч рафиқаси билан Бодрумда дам олмоқда.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда Малика Равшанова тўнғич қизи Одинанинг туғилган кунини нишонлади.

Дилсўз «Дада» деб номланган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.

Асал Шодиева Туркистон санъат саройида ўтказилган концертда қўшиқ ижро этди. Мухлислар унинг чиқишларини олқишлар билан қарши олди.

Интернет фойдаланувчилари Бодрумда бирга ҳордиқ чиқараётган Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова ўртасида муҳаббат бор, деб тахмин қилмоқда. Актриса ушбу тахминга изоҳ берди.