Ўзбекистонда 2018 йили «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» номли китоб нашрдан чиққан эди. Унга Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган ва хизмат бурчини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлган 222 нафар ходим маълумотлари келтирилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 2021 йилги Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан апрель—май ойларида ушбу хотира-китобга киритилган ички ишлар органлари ходимлари ҳақидаги қисқа видеоочеркларни эълон қилиб борди. Ёдга олинганлар орасида вертолёт ҳалокатида вафот этган, диний-ақидапарастлар ва террорчиларга қарши кураш тадбирларида ҳалок бўлган, шунингдек, Наманган, Тошкент, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилган терактлар вақтида қурбон бўлганлар бор.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Дарё» ички ишлар органлари сафида хизмат қилган ва хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган 100 дан ортиқ ходим ҳақидаги видеоочеркларни бир саҳифага жамлади.

Авиаҳалокат қурбони

Майор Нодирбек Юнусов (1981—2016)

Нодирбек Юнусов 1981 йил 28 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Фарғона давлат университетининг чақириққача ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия факультетида таҳсил олган. 2002 йилдан ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 2016 йил 18 октябрда Фарғона—Қўқон йўналишида ташкил қилинган ҳаво разведкаси тадбирида иштирок этаётганида бахтсиз ҳодиса туфайли вертолётнинг ерга қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Тожикистондаги урушнинг Ўзбекистондаги қурбони

Кичик сержант Хидирали Рўзибоев (1967—1997)

Хидирали Рўзибоев 1967 йил 10 июнда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1984 йил Денов туманидаги умумтаълим мактабини тамомлаган. 1985—1987 йилларда Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган. 1996 йилдан Денов тумани ИИБ ҳисобга олиш ва қайд этиш гуруҳи кичик инспектори вазифасида хизмат қила бошлаган. 1997 йил 8 январда Тожикистоннинг Турсунзода туманида оператив вазиятнинг кескинлашуви оқибатида Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларида Ўзбекистон чегараларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида постлар ташкил этилган. Хидирали Рўзибоев 10 январда қўшни мамлакатда бир-бирига қарши жанговар ҳаракатлар олиб бораётган гуруҳлар томонидан отилган снарядлардан бири чегара постига келиб тушиши оқибатида оғир яраланиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан кичик сержант Рўзибоев вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Ботаника боғидаги террорчиларга қарши кураш қурбонлари

Лейтенант Баксеид Кентаев (1968—1997)

Баксеид Кентаев 1968 йилда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1989 йили Тошкент шаҳар ИИББнинг қўриқлаш бўлими 1-полки милиционери вазифасидан бошлаган. 1997 йил 13 апрелда Юнусобод тумани ҳудудидаги Ботаника боғида террорчи гуруҳлар томонидан уюштирилган отишма вақтида тан жароҳати олиши оқибатида ҳалок бўлган. У Президентнинг 1998 йил 13 январдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Маҳбуслар билан боғлиқ ҳолатларда ҳалок бўлган ходимлар

Лейтенант Жаҳонгир Қўзибоев (1976—2000)

Жаҳонгир Қўзибоев 1976 йил 23 июлда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган. 1993 йил тумандаги 16-умумтаълим мактабини тамомлаган. 1994 йил Ички ишлар вазирлиги академияси тингловчилари сафига қабул қилинган. 1998 йил ўқишни тамомлаб, Жиззах шаҳар ИИБ профилактика бўлинмасининг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори вазифасига тайинланган. 2000 йил 23 январь куни жазони ижро этиш колониясидан қочган икки маҳкум билан олишув пайтида оғир жароҳатланиб, вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Оддий аскар Гулмурод Тўлаев (1986—2011)

Гулмурод Тўлаев 1986 йил 6 январда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2002 йили Касби туманидаги 26-мактабни, 2005 йили Денов қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини тамомлаган. 2007 йилда ҳарбий хизматни ўтаган. 2010 йил 10 апрелдан ИИВнинг қорувул қўшинлари таркибида хизмат фаолиятини бошлаган. 2011 йил 16 июнь куни эҳтиётсизлик оқибатида канализация қувурига тушиб кетган маҳбусни қутқариш чоғида ҳалок бўлган.

Намангандаги 1997 йилги воқеалар қурбонлари

Капитан Марат Тошбоев (1952—1997)

Марат Тошбоев 1952 йил 5 январда Наманган вилоятида туғилган. 1988 йили Тошкент ўрта-махсус милиция мактабини тамомлаган. Наманган шаҳар ИИБга қарашли жамоат тартибини сақлаш хизмати вақтинча ушлаб туриш изолятори бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 1997 йил 24 мартида ноқонуний диний-экстеремистик оқим етакчилари томонидан уюштирилган суиқасд оқибатида ҳалок бўлган. У Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Майор Шарифжон Турсунов (1950—1997)

Шарифжон Турсунов 1950 йил 15 май куни Наманган туманида туғилган. 1969—1971 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. Шундан сўнг ички ишлар соҳасида фаолият кўрсата бошлаган. 1987 йил хизматдан ажралмаган ҳолда Наманган давлат педагогика институтини тамомлаган. Наманган шаҳар ИИБга қарашли тиббий ҳушёрлик бўлимининг бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 1997 йил 24 март куни диний-экстремистик оқим етакчиларидан бири томонидан уюштирилган суиқасд оқибатида ҳалок бўлган. У Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта сержант Равшан Аббосов (1967—1997)

Равшан Аббосов 1967 йил 9 июлда Наманган вилоятида туғилган. 1985 йил 5-ўрта мактабни тугаллаб, ҳарбий хизматда бўлган. 1989 йилнинг март ойида Наманган вилояти ИИБнинг пост-патруль хизмати ротасида взвод милиционери васифасида хизмат қила бошлаган. 1997 йил 17 декабрда диний-экстеремистик оқим аъзоси томонидан отиб ўлдирилган. У Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Салоҳиддин Абдураҳмонов (1972—1997)

Салоҳиддин Абдураҳмонов 1972 йил 14 январда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. 1989—1991 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1994 йилда ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 1997 йил 29 декабрда диний-экстеремистик гуруҳнинг еткачиларидан бирини қўлга олиш пайтида ҳалок бўлган. У Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Умархон Жўраев (1969—1997)

Умархон Жўраев 1969 йил 4 декабрда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. 1987 йил ўрта мактабни тамомлаган. 1988—1989 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1994 йилда ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган. 1997 йил 17 декабрь куни диний-экстеримистик оқим аъзоси томонидан отиб ўлдирилган. У Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта лейтенант Иномжон Юсупов (1968—1997)

Иномжон Юсупов 1968 йил 4 декабрда Наманган шаҳрида туғилган. 1994 йил ИИВ академиясини тамомлаган. Наманган вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили лавозимида ишлаган. 1997 йил 17 декабрда ноқонуний диний-экстеремистик оқим аъзоси томонидан отиб ўлдирилган. У Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Майор Боқижон Убайдуллаев (1955—1997)

Боқижон Убайдуллаев 1955 йил 10 ноябрда Наманган шарида туғилган. 1975—1977 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1978 йил Наманган вилояти ИИБга қарашли ДАН бўлинмасида йўл-патруль хизмати инспектори вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 1997 йил 2 декабрь куни диний-экстеремистик оқимнинг бир гуруҳ аъзолари томонидан ўз хонадонида ўлдирилган.

1999—2000 йилларда Ўзбекистонга бостириб киришга уринган террорчиларга қарши курашда ҳалок бўлганлар

Капитан Равил Василев (1965—1999)

Равил Василев 1965 йил 26 октябрда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган. 1982 йилда Чирчиқ шаҳридаги 15-умумтаълим мактабини битириб, 1986 йилда Тошкент жисмоний тарбия ва спорт институтига ўқишга кирган. 1993 йилда ички қўшинлар бўлинмаларида хизмат фаолиятини бошлаб, катта йўриқчи ва бўлинма командири ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1995 йил қисм командирининг жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 1999 йил 15 ноябрда Тошкент вилояти Янгиобод туманининг тоғли ҳудудлари орқали Ўзбекистон ҳудудига суқилиб кирган террорчиларга қарши олиб борилган жанговар ҳаракатларда иштирок этиб, хизмат вазифасини ўташ чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. У Президентнинг 1999 йил 1 декабрдаги фармонига биноан «миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун» вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Подполковник Валерий Говорухин (1949—1999)

Валерий Говорухин 1949 йилда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган. Тошкент олий милиция мактабини тамомлагач, Қарши шаҳар ИИБнинг тергов бўлинмасида терговчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик Тошкент вилояти ИИБнинг тезкор техника бўлимида эксперт, катта инспектор, навбатчилик қисмининг бошлиғи лавозимларида хизмат қилган. ИИВ оператив штаби инспекторлик бўлими бошлиғи, бош инспектор лавозимларида ишлаган. 1995 йилда Янгиобод шаҳар ИИБ бошлиғи этиб тайинланган. 1999 йил 15 ноябрь куни Янгиобод дам олиш масканида бир гуруҳ қуролланган жиноятчиларга қарши кураш пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. У Президентнинг 2001 йил 12 январдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Майор Бахтиёр Пўлатов (1957—1999)

Бахтиёр Пўлатов 1957 йил 28 мартда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 1975—1977 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1978—1982 йилларда ИИВнинг Тошкент олий мактабида ўқиган. 1982 йилда Бекобод тумани ИИБнинг жиноят қидирув бўлими инспектори вазифасига тайинланган. Шундан сўнг турли лавозимларда самарали фаолият кўрсатган. 1998 йилда Янгиобод шаҳар ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 1999 йил 15 ноябрда Янгиобод дам олиш масканида бир гуруҳ қуролланган жиноятчиларга қарши кураш пайтида мардларча ҳалок бўлган.

Лейтенант Темур Сагидулин (1977—2000)

Темур Сагидулин 1977 йил 3 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1994 йили Юнусобод туманидаги 245-сонли ўрта мактабни тамомлаб, ИИВ академиясига ўқишга кирган. Таҳсилни тамомлагач, 1998 йилдан ИИВнинг алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядида хизмат фаолиятини бошлаган. 2000 йилда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида Ўзбекистонга суқилиб кирган бир гуруҳ террорчиларни йўқ қилиш пайтида мардларча ҳалок бўлган.

Лейтенант Ғофуржон Ражабов (1975—2000)

Ғофуржон Ражабов 1975 йил 8 май куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. 1996—1997 йилларда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. 1999—2000 йилларда ИИВга қарашли Тошкент олий ҳарбий техника билим юртининг жисмоний тайёргарлик ва спорт кафедрасида махсус тайёргарлик бўйича катта инструктор, ўқитувчи вазифаларида хизмат қилган. 2000 йил август ойида Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларига бостириб кирган террорчиларни йўқ қилиш пайтида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Кичик сержант Абдуҳалим Тошқулов (1969—2000)

Абдуҳалим Тошқулов 1969 йил 25 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1985 йили тумандаги 10-сонли ўрта мактабни тамомлаб, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотида таҳсил олган. 1987—1989 йилларда ҳарбий хизматда йигитлик бурчини ўтаган. 1996 йили Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими милиционери вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 2000 йил август ойида Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларидан Ўзбекистонга суқилиб кирмоқчи бўлган террорчиларга қарши кураш пайтида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сержант Эрфан Эмираджиев (1967—2000)

Сержант Икромжон Саидаҳмедов (1969—2000)

Икромжон Саидаҳмедов 1969 йил 16 майда Тошкент вилоятида туғилган. 1986 йилда Бўстонлиқ туманидаги 43-мактабни тамомлаган. 1996—1999 йилларда Президент девони ишлар бошқармасининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳини муҳофаза қилувчи 18-ҳарбийлаштирилган ўт ўчириш қисмининг ўт ўчирувчиси, катта ўт ўчирувчиси вазифаларида хизмат қилган. Икромжон Саидаҳмедов 2000 йил сентябрь ойида давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида ўтказилаётган антитеррор таркибига жалб этилган Тошкент вилояти ИИБ терма отряди шахсий таркибига киритилган. У сафдошлари билан биргаликда тоғ тепаликларида юзага келган ёнғинни ўчириш ва давлат мулки бўлган ўрмон хўжалигини асраб қолишда катта жонбозлик кўрсатган. Ушбу жараёнда аланга қуршовида қолиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳалок бўлган. Президентнинг 2001 йил 12 январдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Акбар Эсонов (1974—2000)

Акбар Эсонов 1974 йил 15 августда туғилган. 1991 йили Ҳамид Олимжон номидаги 12-умумтаълим мактабини тамомлаб, Термиз давлат университетининг филология факультетига ўқишга кирган. 1996 йилда ушбу олий таълим муассасасини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Шундан сўнг Ўзбекистон Қуролли Кучларига қарашли ҳаво десанти қўшинлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган. 1998 йилда ички ишлар органларига қабул қилинган. 2000 йил 25 сентябрь куни Сариосиё туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Кештут қишлоғини террорчилар гуруҳидан тозалаш вақтида мардларча ҳалок бўлган.

Тошкентдаги 2004 йилги терактларнинг қурбонлари

Старшина Қодир Раҳмонов (1961—2004)

Қодир Раҳмонов 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1990 йили Шайҳонтоҳур туман ИИБнинг жиноят қидирув бўлими кичик инспектори вазифасида хизмат қила бошлаган. 2004 йил 29 март куни Тошкент шаҳридаги Чорсу бозори ҳудудида жойлашган «Болалар дунёси» дўкони ёнида номаълум аёлнинг ўз танасига жойлаштирилган портловчи мосламани ҳаракатга келтириши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Президентнинг 2004 йил 26 апрелдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта сержант Фахриддин Тиркашев (1971—2004)

Фахриддин Тиркашев 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1993 йилда Шайхонтоҳур тумани ИИБ пост-патруль хизмати рота милиционери вазифасидан бошлаган. 2004 йил 29 март куни Тошкент шаҳридаги Чорсу бозори ҳудудида жойлашган «Болалар дунёси» дўкони ёнида номаълум аёлнинг ўз танасига жойлаштирилган портловчи мосламани ҳаракатга келтириши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта лейтенант Эркин Саидов (1978—2004)

Эркин Саидов 1978 йил Қашқадарё вилоятининг Касби туманида туғилган. 2000 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимига қарашли милиция таянч пунктида профилактика инспектори лавозимида хизмат қила бошлаган. 2004 йилнинг 29 март куни қуролланган жиноятчиларга қарши курашиш чоғида оғир яраланиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Президент фармонига кўра, вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта сержант Зоитбек Аҳмедов (1964—2004)

Зоитбек Аҳмедов 1964 йил Қибрай туманида туғилган. 1993 йилдан ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. У дастлаб Тошкент шаҳар ИИББнинг пост-патруль хизмати бригадаси иккинчи батальонида оддий милиционер сифатида фаолият кўрсатган. 1998 йилда Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлимига ишга ўтказилган. 2004 йил 30 март куни Қибрай туманидаги «Қорамур» блокпостида хизмат вазифасини бажараётганда террорчи томонидан танасига яширилган портловчи мосламанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Старшина Ваҳобиддинжон Нуриддинов (1968—2004)

Ваҳобиддинжон Нуриддинов 1968 йил Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. 1989 йилдан Оҳангарон шаҳар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлимида милиционер-кинолог вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. Кейинчалик Тошкент вилояти Янгиобод шаҳар ИИБ ва Красногорск шаҳар милиция бўлими пост-патруль хизмати бўлинмаларида марказлаштирилган қўриқлаш пультларида ишлаган. 2000 йилда Паркент тумани ИИБга қарашли йўл-патруль хизмати инспектори, 2003 йилда Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати батальонининг сафарбарлик гуруҳи инспектори лавозимига тайинланган. 2004 йил 30 март куни Қибрай туманининг Салар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган «Қорамур» тўсиқ постида террорчилар томонидан ўз танасига жойлаштирилган портловчи мосламанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта сержант Иброҳим Норметов (1968—2004)

Иброҳим Норметов 1968 йил 2 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган. 1985 йили Қибрай туманидаги 54-ўрта мактабни имтиёзли баҳолар билан тамомлаган. 1986—1988 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1992 йилнинг октябрь ойида ИИВнинг Жамоат тартибини сақлаш ва пост-патруль хизмати бош бошқармаси ҳузуридаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарни қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони милиционери сифатида хизмат фаолиятини бошлаган. 2004 йил 30 июль куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида номаълум шахснинг ўз танасига жойлаштирилган портловчи мосламани ҳаракатга келтириши оқибатида ҳалок бўлган. Президентнинг 2004 йил 24 августдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сафдор Ихтиёр Ҳакимов (1981—2004)

Ихтиёр Ҳакимов 1981 йил 9 апрелда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Юнусобод туманидаги 302-сонли ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган. 2000—2002 йилларда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилган. 2003 йил март ойидан ИИВ Пост-патруль хизмати ва жамоат тарибини сақлаш бош бошқармаси хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони милиционери лавозимида хизмат қила бошлаган. 2004 йил 30 июль куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида номаълум шахснинг ўз танасига жойлаштирилган портловчи мосламани ҳаракатга келтириши оқибатида ҳалок бўлган. Президентнинг 2004 йил 24 августдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Андижон воқеалари қурбонлари

Кичик сержант Муҳаммадносир Баҳодиров (1978—2005)

Муҳаммадносир Баҳодиров 1978 йил 11 июлда Андижон шаҳрида туғилган. 1993 йили шаҳардаги 23-ўрта мактабни тамомлаган. 1998—2001 йилларда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. 2003 йилдан Андижон вилояти ИИБ қўриқлаш бўлими милиционери лавозимида хизмат қила бошлаган. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракатларига қарши кураш пайтида оғир яраланиб, мардкарча вафот этган.

Капитан Набижон Давронов (1964—2005)

Набижон Давронов 1964 йил 13 апрелда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Луғумбек қишлоғида туғилган. 1989 йилда ўрта-махсус милиция мактабини тамомлаган. 1988—1989 йилларда Республика ИИВ Ёнғиндан сақлаш бошқармаси ихтиёрида хизмат қилган. 1989—1992 йилларда Избоскан тумани ИИБ қўриқлаш пункти бошлиғи, 1992—1998 йилларда навбатчилик қисмининг катта инспектори навбатчиси, 1998—2001 йилларда ёнғин хавфсизлиги профилактика инспектори вазифаларида хизмат қилган. 2001—2003 йилларда Андижон шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими биринчи ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди, ёнғиннинг олдини олиш инспектори вазифаларида ишлаган. Хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб, касбдошларига ўрнак бўлгани учун раҳбарият томонидан кўп маротаба рағбатлантирилган. 2005 йил 12—13 май кунлари Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта сержант Ҳалимжон Жалолов (1976—2005)

Ҳалимжон Жалолов 1976 йил 16 январда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. Булоқбоши туманидаги 45-ўрта мактабни, Улуғнор туманидаги Автомобильларга техник хизмат кўрсатиш билим юртини тамомлаган. 1994—1996 йилларда армияда хизмат қилган. Бир неча йил Булоқбоши туманининг Ширмонбулоқ қишлоғидаги посбонлар сардори сифатида ишлаган. 2000 йил Андижон шаҳар ИИБга қарашли қўриқлаш бўлими милиционери вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракатларига қарши кураш пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Лейтенант Анваржон Жўрабоев (1982—2005)

Анваржон Жўрабоев 1982 йил Андижон шаҳрида туғилган. Шаҳардаги 30-умумтаълим мактабини тамомлаган. 2003 йилда ИИВга қарашли Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактабини аъло баҳолар билан тамомлаб, Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ёнғин хавфсизлиги қисмлари жанговар тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими муҳандиси сифатида хизмат фаолиятини бошлаган. Спортнинг каратэ тури бўйича Ўзбекистон ва жаҳон чемпиони, биринчи дан қора белбоғ соҳиби бўлган. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракатларига қарши кураш пайтида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Капитан Санжарбек Маҳмудов (1976—2005)

Санжарбек Маҳмудов 1976 йил 23 январда Андижон туманида туғилган. Шаҳардаги 1-умумтаълим мактабини тамомлаган. Андижон вилояти ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш хизмати қошидаги ўқув марказида таҳсил олгач, 1997—1999 йилларда вилоят ИИБнинг ижтимоий ва молиявий бўлими тафтиш бўлинмаси тафтишчиси, катта тафтишчи вазифларида хизмат қилган. 1999 йилда Андижон вилояти ИИБ коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси 2-бўлим тезкор вакили лавозимига ишга ўтказилган. 2004 йили Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасининг коррупция, товламачилик ва рекетга қарши кураш бўлими тезкор вакили этиб тайинланган. 2005 йил 12—13 май кунлари Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сафдор Нодирбек Носиров (1976—2005)

Нодирбек Носиров 1976 йил 21 августда Андижон туманида туғилган. 1996 йилда Андижон енгил саноат политехникумини тамомлаган. 2002 йилда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. 2004 йил август ойидан Андижон вилояти ИИБга қарашли пост-патруль хизмати батальонининг 3-отрядида кинолог-инспектор сифатида ишлай бошлаган. 2005 йил 12—13 май кунлари Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Подполковник Музаффар Рустамов (1968—2005)

Музаффар Рустамов 1968 йил 20 мартда Андижон вилояти Олтинкўл туманининг Маслаҳат қишлоғида туғилган. 1985 йилда Андижон шаҳридаги 24-мактабни тамомлаган. 1988 йил ҳарбий хизматдан қайтгач, Андижон вилояти ИИБнинг пост-патруль хизмати ротасига ишга қабул қилинган. У хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши, шахсий таркибни ортидан эргаштира олиши ва бошқа ижобий фазилатлари билан ҳамкасблари орасида ҳурмат қозонган эди. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Хизмат вақтида кўрсатган мардлиги, жасорати, фидойилиги учун Президент фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Давронбек Рўзиев (1982—2005)

Давронбек Рўзиев 1982 йил Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган. 1999 йилда шу тумандаги 10-ўрта мактабни тамомлаган. 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг таъминлаш батальонида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. У 2003 йилдан ички ишлар органларида хизмат фаолиятини бошлаган. Кичик сержант Давронбек Рўзиев Андижон вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси пост-патруль хизмати батальони 1-отрядида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Лейтенант Ихтиёржон Тошматов (1981—2005)

Ихтиёржон Тошматов 1981 йил 9 майда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. 1998 йил Андижон шаҳридаги 1-гимназияни тамомлаган. 1999—2003 йилларда ИИВ Тошкент олий ҳарбий техник билим юртида таҳсил олган. Шундан сўнг Андижон вилояти ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси батальони махсус отрядида инспектор сифатида хизмат фаолиятини бошлаган. Орадан бир йил ўтиб, батальон 4-отряд командирининг хизмат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Хизмат вақтида кўрсатган мардлиги ва жасорати учун Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Илҳомжон Турғунов (1980—2005)

Илҳомжон Турғунов 1980 йил 13 март куни Шаҳрихон туманида туғилган. 1995 йил тумандаги 44-ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, Андижон давлат тиллар педагогика институти қошидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган академик лицейда ўқишни давом эттирган. Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаган. 2003 йилда Андижон вилояти ИИБга қарашли 1-сонли турмада тартибот ва қўриқлаш бўлими назоратчиси сифатида хизмат қила бошлаган. 2005 йил 13 майга ўтар кечаси Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Майор Қодиржон Шобурҳонов (1961—2005)

Қодиржон Шобурҳонов 1961 йил 19 апрелда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. 1978 йилда Андижон шаҳридаги спортга ихтисослашган мактаб-интернатни тугатган. 1982 йили ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, Тошкент шаҳар ИИБга қарашли 3-қўриқлаш бўлинмасига ишга қабул қилинган. 1987 йилда Тошкент олий милиция мактабини тамомлагач, Хўжаобод тумани ИИБнинг жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили этиб тайинланган. 2004 йилдан туманда профилактика инспектори сифатида ишлаган. Хизмат фаолияти давомида бир неча бор рағбатлантирилган. Самимий, бағрикенг бу инсон бир қатор ёш ходимларга устозлик қилган. 2005 йил 12—13 май кунлари Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта лейтенант Алишер Эргашев (1970—2005)

Алишер Эргашев 1970 йил 28 октябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. 1987 йили Пойтуғ шаҳридаги 2-ўрта мактабни тамомлаган. 1988—1990 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1996 йилдан ички ишлар органларида фаолият кўрсата бошлаган. Ишдан ажралмаган ҳолда Андижон давлат университетида таълим олган. 2003 йилнинг март ойидан вилоят ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси тизимида муҳим топшириқлар бўйича катта инспектор лавозимида хизмат қилган. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Жасурбек Эргашев (1981—2005)

Жасурбек Эргашев 1981 йил 25 июнда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида туғилган. 1996 йилда ўрта мактабнинг 9-синфини тамомлагач, Хонобод шаҳридаги Техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таълим олган. 2002 йили Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. Жасурбек болалигидан ИИБ ходими бўлишни орзу қиларди. Шу боис 2003 йилда Андижон вилояти ИИБга қарашли пост-патруль хизмати батальонининг 3-отрядида инспектор-кинолог вазифасида фаолият кўрсата бошлаган. 2005 йил 13 май куни Андижонда содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта сержант Маъруфжон Ҳакимов (1969—2005)

Маъруфжон Ҳакимов 1969 йил 27 августда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1986 йилда тумандаги 14-ўрта мактабни тамомлаган. 1987—1989 йилда ҳарбий хизматда бўлган. 1992 йил февраль ойидан Андижон вилояти ИИБ 1-сонли турма назоратчиси вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 1996 йил апрель ойида катта назоратчи вазифасига ўтказилган. Унинг хизматлари муносиб тақдирланиб, раҳбарият томонидан бир неча бор рағбатлантирилган. 2005 йил 12—13 май кунлари Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта сержант Улуғбек Ҳамроқулов (1967—2005)

Улуғбек Ҳамроқулов 1967 йил 10 июлда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Тумандаги 6-мактаб ҳамда 29-касб-ҳунар билим юртини тамомлаган. Ҳарбий хизматдан сўнг бир муддат босмахона ва жамоа хўжалигида ишлаган. 1990 йилдан Андижон вилояти ИИБда хизмат қила бошлаган. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта лейтенант Машъалбек Ҳошимов (1975—2005)

Машъалбек Ҳошимов 1975 йил 5 октябрда Андижон шаҳрида туғилган. 1992 йилда Абдулла Қодирий номидаги 41-ўрта мактабни тамомлаган. 1997 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини битиргач, Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган. 1999 йилдан эътиборан «Андижонмаш» компаниясида муҳандис-технолог, Андижон шаҳар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасида бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2002 йилда Андижон вилояти ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш бўлимига ишга қабул қилинган. 2005 йил 12—13 май кунлари Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларини бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Андижондаги 2005 йилдан бошқа йилларда юз берган терактларнинг қурбонлари

Полковник Баҳодир Ҳошимов (1950—2000)

Баҳодир Ҳошимов 1950 йил 10 ноябрда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. Ҳарбий хизматдан сўнг Тошкент автомобиль ва йўллар институтида таълим олган. 1977 йилдан Андижон вилояти ИИБ ДАН бошқармасида инспектор вазифасида фаолият кўрсата бошлаган. 1993—1997 йилларда Асака шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, 1997—1998 йилларда вилоят ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 1998—2000 йилларда вилоят ИИБ жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимларида хизмат қилган. 2000 йил 21 августга ўтар кечаси Пойтуғ шаҳарчасида бир гуруҳ террорчиларга қарши кураш чоғида мардларча ҳалок бўлган.

Капитан Бахтиёр Холмирзаев (1967—2009)

Бахтиёр Холмирзаев 1967 йил 23 январда Андижон вилоятининг Балиқчи тумани Чинобод қишлоғида туғилган. 1983 йили қишлоқдаги 35-мактабни тамомлаган. 1986—1988 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1992 йили Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. 1994 йилда Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори лавозимига хизматга қабул қилинган. 2009 йил 26 май куни Андижон шаҳрида бир гуруҳ террорчилар томонидан содир этилган қўпорувчилик ҳаракатининг олдини олиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Диний ақидапарастларнинг қурбонлари

Капитан Баҳодир Матризаев (1966—1999)

Баҳодир Матризаев 1966 йил Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида туғилган. 1986 йилдан ички ишлар органларида хизмат қила бошлаган. 1998 йил 18 декабрда Ҳазорасп темир йўл бекатида хизмат вазифасини бажараётган пайтида диний-экстеремистик оқим аъзолари томонидан отиб кетилган. Оқибатда 1999 йил 4 январда вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг Баҳодир Матризаев II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Подполковник Ҳасан Асадов (1965—2009)

Ҳасан Асадов 1965 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1992 йилда Тошкент политехника институти, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1995 йилдан ички ишлар органларида фаолиятини бошлаган. 2006 йили ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи лавозимига тайинланган. 2009 йил 9 августга ўтар кечаси уйида диний-экстремистик оқим аъзолари томонидан отиб ўлдирилган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Сержант Бегижон Атамов (1975—2004)

Бегижон Атамов 1975 йилда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. 1999 йилдан ички ишлар органларида хизмат қила бошлаган. 2004 йил 31 январь куни экстремистик гуруҳ аъзолари билан бўлган тўқнашувда ярадор бўлиб, шифохонада вафот этган.

ЙТҲ қурбонлари

Капитан Аслам Рўзиев (1957—1994)

Аслам Рўзиев 1957 йили Самарқанд туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1984 йили Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси кичик инспектори лавозимидан бошлаган. 1994 йил 27 август куни тунда Жиноят қидирув бошқармаси томонидан берилган оператив маълумотларни текшириш мақсадида кетаётганида жиноятчи томонидан қасддан содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида оғир жароҳатланиб, шифохонада вафот этган.

Катта сержант Норбой Қўзибоев (1958—1996)

Норбой Қўзибоев 1958 йил 7 мартда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Қорамозор қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1976—1978 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1982 йил Тошкент вилояти ИИБ Давлат автомобиль назорати (ДАН) бўлими йўл-патруль хизмати 3-махсус дивизиони инспектори вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 1992 йил Бўстонлиқ тумани ИИБнинг жамоат тартибини сақлаш хизматига қарашли ДАН бўлинмаси йўл-патруль хизмати моторлашган взводининг йўл-патруль хизмати инспектори вазифасига тайинланган. 1996 йил 15 июль куни кечки пайт Ғазалкент—Хўжанд автомобиль йўлида содир этилган ЙТҲ изларини сақлаб қолиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини олиб бораётганда юз берган фожиа оқибатида вафот этган.

Сержант Ботирали Болтабоев (1966—1998)

Ботирали Болтабоев 1966 йил 23 августда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 1983 йилда тумандаги 2-ўрта мактабни тамомлаган. 1984—1986 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1992 йили Оҳангарон тумани ИИБга қарашли ЙПХ гуруҳига йўл-патруль хизмати инспектори вазифасига қабул қилинган. 1998 йил 19 август куни Тошкент—Ўш автомобиль йўлида хизмат вазифасини бажараётганда юз берган ЙТҲ туфайли воқеа жойида вафот этган.

Старшина Шариф Файзиев (1959—1998)

Шариф Файзиев 1959 йил 12 мартда Самарқанд шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлагач, 1977—1981 йилларда Самарқанд давлат педагогика институтида таҳсил олган. 1990 йилдан вилоят ИИБ тизимида хизмат қилган. 1998 йил 8 апрелда Самарқанд шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган пайтида кўчада катта тезликда келаётган автотранпорт воситасини тўхтатишга ҳаракат қилганида, ҳайдовчи унга бўйсунмай уриб кетиши оқибатида вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ўт ўчирувчилар

Сержант Эгамберди Алиқулов (1963—2002)

Эгамберди Алиқулов 1963 йил 4 апрелда Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида туғилган. Ҳамид Олимжон номидаги 56-ўрта мактабда ҳамда Шарҳин шаҳридаги 188-ҳунар-техника билим юртида ўқиган. 1981—1983 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1985 йилдан Самарқанд вилояти ИИБ Ёнғиндан сақлаш бошқармаси тизимида хизмат фаолиятини бошлаган. 2002 йил 27 август куни юз берган ёнғинни бартараф этиш вақтида вафот этган.

Сафдор Суннат Каримжонов (1983—2004)

Суннат Каримжонов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилдан Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Яккасарой тумани ёнғин хавфсизлиги отряди ёнғин ўчирувчиси вазифасида хизмат қила бошлаган. 2004 йил 10 октябрь куни Тошкентда «Гўшт-сут савдо» компанияси омборхонасидаги музлатгич камерасида юз берган берган ёнғинни бартараф этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президентнинг 2005 йил 12 январдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта лейтенант Абдумуталиб Қодирбердиев (1972—2006)

Абдумуталиб Қодирбердиев 1972 йил 5 апрелда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. 1996 йил август ойида Сирдарё вилояти ИИБ ёнғиндан сақлаш бўлимининг йирик ёнғинларни ўчириш таянч-маскани 5-мустақил ҳарбийлаштирилган ўт ўчириш қисмида хизмат қила бошлаган. 2001 йил август ойидан Янгиер шаҳар ИИБда навбатчилик қисмининг смена бошлиғи, 2004 йил январь ойидан Янгиер шаҳрини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 5-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми навбатчилик сменалари смена бошлиғи лавозимларида хизмат қилган. 2006 йили хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган.

Сержант Бахтиёр Қулназаров (1975—2008)

Бахтиёр Қулназаров 1975 йил 28 апрелда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган. 1992 йили тумандаги 14-мактабни тугатган. 1993—1995 йилларда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. 1995 йилдан Навоий шаҳар ИИБ ёнғин хавфсизлиги хизматида ёнғин ўчирувчи сифатида хизмат фаолиятини бошлаган. 2008 йили хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сафдор Дилшод Ёқубов (1983—2015)

Дилшод Ёқубов 1983 йилда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида туғилган. 2009 йилдан ички ишлар органларида хизмат қила бошлаган. 2015 йили ёнғинни ўчириш пайтида вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сафдор Алибек Шодмонов (1990—2017)

Алибек Шодмонов 1990 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, Каттақўрғон иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таълим олган. 2010 йилдан ёнғин хавфсизлиги хизматида хизмат қила бошлаган. Вилоят миқёсида ёнғиннинг олдини олиш, уни ўчириш бўйича ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган. Корхона ва ташкилотларда, хонадонларда юзага келган ёнғинларни бартараф этишда ўзининг билим ва тажрибасини ишга солиб, намуна кўрсатган. Вафоти арафасида Каттақўрғон шаҳар 6-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ёнғинни ўчириш экипажининг катта ўт ўчирувчиси сифатида фаолият кўрсатган. 2017 йил 20 декабрга ўтар кечаси хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган.

Хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимлар

Катта сержант Машраб Мўминов (1949—1990)

Машраб Мўминов 1949 йил 18 январда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 1966 йили тумандаги 51-мактабни тамомлаган. 1967—1969 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1970 йили ички ишлар органларида хизматга қабул қилинган. 1990 йилда бир гуруҳ безориларни қўлга олиш вақтида оғир яраланиб, вафот этган. Вафотидан сўнг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Кичик сержант Сатторқул Холматов (1955—1990)

Сатторқул Холматов 1955 йил 4 февраль куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида туғилган. 1972 йили Бекобод туманидаги 21-ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган. 1973—1975 йилларда Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматни ўтаган. 1983 йилдан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳар ИИБга қарашли қўриқлаш бўлинмасида милиционер вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 1990 йилнинг октябрь ойида хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган.

Капитан Мираҳмад Юсупов (1959—1990)

Капитан Мираҳмад Юсупов 1959 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1980 йилда Тошкент шаҳар ИИБ санитария ротаси милиционери вазифасидан бошлаган. 1990 йилда Тошкент шаҳридаги «Чорсу» меҳмонхонаси ёнида жиноятчини қўлга олиш вақтида етказилган тан жароҳати оқибатида вафот этган.

Катта лейтенант Исматилло Обидов (1961—1991)

Исматилло Обидов 1961 йил 2 апрелда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги Мулкиаёз қишлоғида туғилган. 1981—1983 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1980 йилда Самарқанд давлат университети биология факультетининг кечки бўлимига ўқишга кирган. 1980 йилдан вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси тизимида турли лавозимларда хизмат қилган. «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланган. 1991 йил 18 август куни қуролланган жиноятчини қўлга олиш пайтида ҳалок бўлган.

Кичик сержант Набижон Айдусов (1963—1992)

Набижон Айдусов 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олмазор туманидаги 24-ўрта мактабни тамомлаган. 1990 йили Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ пост-патруль хизмати ротаси милитисионери вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 1991 йилдан Тошкент шаҳар ИИБ тезкор ҳаракат полкининг милиционери, кейинчалик Шайхонтоҳур тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили вазифаларида хизмат қилган. 1992 йили 7 апрель куни жиноятчи томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида вафот этган.

Майор Раҳматжон Миртожиев (1951—1992)

Раҳматжон Миртожиев 1951 йил 10 февралда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. 1978 йилдан ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 1992 йил 29 февралда қуролланган жиноятчини қўлга олиш пайтида оғир яраланиб, ҳалок бўлган.

Капитан Абдурашид Назаров (1958—1992)

Абдурашид Назаров 1958 йил 20 сентябрда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. 1976 йили Шаҳрисабз туманидаги 69-сонли ўрта мактабни тамомлаган. 1976—1978 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1985 йили Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий милиция мактабини тамомлаб, Қашқадарё вилояти ИИБда хизмат фаолиятини бошлаган. 1992 йил 26 мартида уйига бостириб кирган қуролланган жиноятчилар билан олишув пайтида ҳалок бўлган. Абдурашид Назаров вафотидан сўнг Президент фармони билан II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Катта лейтенант Муроджон Эркабоев (1963—1992)

Муроджон Эркабоев 1963 йил Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. Тумандаги 26-ўрта мактабни тамомлагач, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотида ҳайдовчилик курсида ўқиган. Ҳарбий хизматни тамомлаб келгач, тумандаги қурилиш ташкилотида уста бўлиб ишлади. 1985 йили Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими милитисионери вазифасига қабул қилинди. 1992 йили хизмат вазифасини ўтаётган пайтида фуқаролардан бири томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида вафот этган.

Майор Эсонбой Пайғамбаров (1957—1994)

Эсонбой Пайғамбаров 1957 йил 22 сентябрда Наманган вилоятида туғилган. 1975—1977 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1980 йили ўрта-махсус милиция мактабини тамомлаган. 1985—1992 йилларда вилоятнинг бир қатор туманларида милиция тезкор вакили ва катта тезкор вакили лавозимларида хизмат қилган. 1992 йилдан умрининг охирига қадар Норин тумани ИИБга қарашли жиноят қидирув бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 1994 йили хавфли рецедивистни қўлга олиш пайтида яраланиб, вафот этган. Президент фармонига биноан Эсонбой Пайғамбаров вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Капитан Алижон Толипов (1960—1996)

Алижон Толипов 1960 йилда Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. Ички ишлар идораларидаги хизмат фаолиятини 1987 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИБнинг жиноят қидирув бўлими тезкор вакили лавозимидан бошлаган. 1996 йил 12 сентябрь куни хавфли жиноятчини қўлга олиш чоғида ўтказилган тезкор тадбирда жароҳат олиши оқибатида вафот этган. Алижон Толипов вафотидан сўнг, 1997 йилда Президент фармонига биноан «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта лейтенант Мухторжон Муродов (1966—1995)

Мухторжон Муродов 1966 йил 5 сентябрда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 1989 йили ўрта-махсус милиция мактабини тамомлаган. Шундан сўнг Наманган шаҳар ИИБнинг жиноят қидирув бўлими тезкор вакили лавозимида хизмат қилган. 1995 йили 10 июнь куни Наманган шаҳрида ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш чоғида оғир яраланиб, вафот этган. Мухторжон Муродов вафотидан сўнг Президент фармонига биноан «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сержант Жуманазар Ражабов (1962—1995)

Жуманазар Ражабов 1962 йили Хоразм вилоятининг Урганч туманида туғилган. 1987 йилдан ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 1995 йили хизмат вазифасини бажараётганида жиноятчи томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида ҳалок бўлган. Жуманазар Ражабов вафотидан сўнг Президентнинг 1995 йил 9 ноябрдаги фармонига биноан, «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Қутлимурод Рўзметов (1953—1995)

Қутлимурод Рўзметов 1953 йили Хоразм вилоятининг Урганч туманида туғилган. 1981 йилдан ички ишлар органларида хизмат қила бошлаган. 1995 йил жиноятчилар билан юз берган тўқнашув пайтида оғир яраланиш оқибатида ҳалок бўлган. Қутлимурод Рўзметов Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Катта лейтенант Бахтиёр Муллабеков (1970—1996)

Бахтиёр Муллабеков 1970 йили 25 июнда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 1986 йилда шаҳардаги 63-ўрта мактабни тамомлаган. 1987—1989 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1993 йили ИИВ академиясини тамомлаб, Самарқанд вилояти ИИБ кадрлар бўлимида хизмат фаолиятини бошлаган. 1996 йил 1 январда Самарқанд шаҳрининг Сўғдиёна даҳасида бир гуруҳ тартиббузарларни тартибга чақириш чоғида жиноятчилар томонидан етказилган оғир жароҳат оқибатида вафот этган.

Капитан Наил Валиулин (1949—1997)

Наил Валиулин 1949 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган. 1976—1979 йилларда милиция мактабида ўқиган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1979 йили Тошкент шаҳар Шаҳйхонтоҳур тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимида профилактика инспектори вазифасидан бошлаган. 1997 йил 2 декабрь куни бир гуруҳ қуролланган жиноятчилар билан олишув пайтида мардларча ҳалок бўлган. Президентнинг 1998 йил 13 январдаги фармонига биноан вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Сафдор Жўрабек Очилов (1977—1998)

Жўрабек Очилов 1977 йил 17 ноябрда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Тумандаги 18-сонли ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган. 1996—1997 йилларда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. 1997 йилдан Навоий вилояти ички ишлар органлари сафида хизмат қила бошлаган. 1998 йил 12 августда тўрт нафар тартиббузар шахс билан олишув пайтида оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. У Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Майор Файзулло Умаров (1968—1998)

Файзулло Умаров 1968 йил 2 июлда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги Яланғоч қишлоғида туғилган. 1968 йили Алишер Навоий номидаги 82-умумтаълим мактабини тамомлаган. 1979—1984 йилларда Тошкент автомобиль ва йўллар институтида таҳсил олган. 1990 йилдан ички ишлар органлари сафида хизмат қила бошлаган. Фаолияти давомида Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлимида взвод командири вазифасидан шаҳар ДАН бўлинмаси йўл ҳаракатини ташкил этиш гуруҳи муҳандиси вазифасигача бўлган йўлни босиб ўтган. 1998 йилда бир гуруҳ тартиббузар кимсалар билан олишув вақтида олинган оғир жароҳати оқибатида вафот этган.

Сержант Омилжон Муҳаммедов (1973—1999)

Омилжон Муҳаммедов 1973 йили Тошкент вилоятида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати полки 3-рота милиционери вазифасидан бошлаган. 1999 йили бир гуруҳ уюшган жиноятчилар билан олишув пайтида мардларча ҳалок бўлган.

Капитан Ботир Ризаев (1970—1999)

Ботир Ризаев 1970 йил Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент туманининг Келес шаҳарчасидаги 11-умумий ўрта таълим мактабни тамомлаган. 1988—1990 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1992 йилдан Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост полкининг 7-ротаси милиционери вазифасида хизмат қила бошлаган. 1999 йилда бир гуруҳ уюшган хавфли жиноятчилар билан олишув пайтида мардларча ҳалок бўлган.

Майор Амангелди Қаюмов (1962—2000)

Амангелди Қаюмов 1962 йил 1 июлда Тошкент туманида туғилган. 1979 йилда тумандаги 34-мактабни тамомлаган. 1981—1983 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. Ўша йили ИИВ Олий мактаби тингловчилари сафига қабул қилинган. Олий мактабни тамомлагач, соҳада турли лавозимларда самарали хизмат қилган. 1997 йил Олмалиқ шаҳар ИИБнинг қидирув милиция хизмати жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили этиб тайинланган. 2000 йил 23 январь куни жиноят ишида гумонланувчи шахсни қўлга олиш вақтида оғир жароҳат олиб вафот этган.

Лейтенант Воҳид Отамуҳаммедов (1974—2000)

Воҳид Отамуҳаммедов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган. 1999 йил Тошкент шаҳар ИИББга қарашли ўқув марказида таълим олгач, Учтепа тумани ИИБда профилактика инспектори лавозимида фаолият кўрсата бошлаган. 2000 йил 23 январь куни хизмат пайтида жиноятчи томонидан ўқ узилиши оқибатида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Лейтенант Аҳмад Қурбонов (1975—2001)

Аҳмад Қурбонов 1975 йил 5 октябрда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда Олтинсой туманидаги 16-ўрта мактабни тамомлаган. 1994—1995 йилларда Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат қилган. 2000 йилда ИИВ академиясини муваффақиятли тамомлаб, Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат фаолиятини бошлаган. 2001 йил 23 январь куни Денов туманида бир гуруҳ ўта хавфли жиноятчиларни қўлга олиш чоғида оғир ярадор бўлган ва орадан бир кун ўтиб, шифохонада вафот этган.

Капитан Маҳмуд Абдуллаев (1963—2002)

Маҳмуд Абдуллаев 1963 йил 19 январда Олмалиқ шаҳрида туғилган. 1980 йилда Олмалиқдаги 19-мактабни тамомлаган. 1981—1983 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1983 йилдан Олмалиқ шаҳар ИИБнинг патруль-пост хизмати рота милиционери лавозимида хизмат вазифасини бошлаган. Шундан сўнг кўп йиллар давомида Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани ИИБларда масъул лавозимларда фаолият кўрсатган. 2001 йилнинг август ойида Пискент тумани ИИБнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимининг милиция таянч пункти профилактика инспектори этиб тайинланган. 2002 йил 2 апрель куни Олмалиқ шаҳрининг Металлург кўчасида номаълум жиноятчи томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик сержант Азамат Болтабоев (1975—2002)

Азамат Болтабоев 1975 йилда туғилган. 1999—2002 йилларда ички ишлар органларида хизмат қилган. 2002 йил 4 март куни хизмат фаолиятини олиб бораётганда хавфли жиноятчилар билан бўлган олишувда тан жароҳати олиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Президентнинг 2002 йил 27 августдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Лейтенант Илҳом Исломов (1982—2002)

Илҳом Исломов 1982 йил 3 апрелда Тошкент туманида туғилган. 2002 йили ИИВнинг Ёнғин хавфсизлиги инситутини тамомлаган. Шундан сўнг Тошкент вилояти ИИБ «Қодирия» сув иншоотини қўриқлаш бўйича алоҳида милиция батальонида взвод командири лавозимига тайинланган. 2002 йил 25 декабрь куни милиция лейтенанти Илҳом Исломов «Қодирия» сув иншоотидаги ноёб ускуналарни ўғирлашга ҳаракат қилган хавфли жиноятчиларга қарши кураш пайтида фожиали тарзда ҳалок бўлган.

Капитан Фахри Муинов (1965—2002)

Фахри Муинов 1965 йил 14 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1982 йилда шаҳардаги 28-умумтаълим мактабини тамомлаган. 1984—1986 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1987 йилда Россиянинг Уфа шаҳридаги ички ишлар идоралари ходимларини тайёрлаш мактабини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1991 йилда Юнусобод тумани 2-сон ИИБда жиноят қидирув бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Кейинчалик хизмат фаолиятини Самарқанд вилояти ИИБда давом эттириб, Сиёб тумани ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлимида бўлинма бошлиғи вазифасига тайинланган. 2002 йилда навбатдаги тезкор тадбирни амалга ошириш чоғида жароҳат олиб, вафот этган.

Катта сержант Қидирбек Нишонов (1975—2002)

Қидирбек Нишонов 1975 йилда Бўка туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1996 йил Миробод тумани ИИБга қарашли санитария бўлинмаси милиционери вазифасидан бошлаган. 2002 йил 4 март куни хизмат фаолиятини олиб бораётганда хавфли жиноятчилар билан юз берган олишувда тан жароҳати олиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Лейтенант Сапарбай Исмоилов (1975—2003)

Катта лейтенант Қўпалбой Отажонов (1968—2003)

Қўпалбой Отажонов 1968 йили Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида туғилган. Тошкент автомобиль ва йўллар инситутида таҳсил олган. 1995 йилдан ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 2003 йили жиноятчи томонидан отилган ўқдан яраланиб, вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сержант Аҳилбек Сайдуллаев (1972—2003)

Аҳилбек Сайдуллаев 1972 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 1995 йилда Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими милиция ротаси милиционери вазифасидан бошлаган. 2003 йил 6 февраль куни хизмат вазифасини бажариш чоғида жиноятчилар томонидан етказилган жароҳат оқибатида вафот этган.

Капитан Қудратилла Холматов (1976—2003)

Қудратилла Холматов 1976 йил 25 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. 1997 йили ИИВ академиясини тамомлаб, Зангиота тумани ИИБнинг ҳисобга олиш, қайд қилиш ва статистика ишлари гуруҳи инспектори лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган. Кейинчалик хизмат фаолиятини жиноят қидирув йўналишида давом эттирган. 2002 йилда Тошкент вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига қарши қаратилган жиноятлар билан курашиш бўлимининг тезкор вакили лавозимига тайинланган. 2003 йил 30 март куни ваҳшиёна қотилликни содир этишда гумонланган шахсни қўлга олиш пайтида жиноятчи отган ўқдан яраланиб ҳалок бўлган. Капитан Холматов фаолияти давомида жиноятчиликка қарши кескин кураш олиб бориб, ҳамкасблари ва жамоатчилик орасида катта ҳурмат-эътибор қозонган эди.

Катта лейтенант Муҳиддин Омонов (1973—2004)

Муҳиддин Омонов 1973 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 2000 йилдан ички ишлар органларида хизмат қила бошлаган. 2004 йил 29 март куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида қуролланган жиноятчиларга қарши курашиш чоғида оғир яраланиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Кичик лейтенант Алиқул Сафаров (1968—2004)

Алиқул Сафаров 1968 йилда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент шаҳридаги иқтисод-бухгалтерия техникумини тамомлаган. 1995 йил январь ойида ички ишлар органлари сафига қабул қилинган. 2001 йилда Шўрчи тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пункти профилактика инспектори вазифасига тайинланган. 2004 йил 16 июлда хавфли жиноятчини қўлга олиш чоғида мардларча ҳалок бўлган.

Катта лейтенант Мансур Турғунов (1969—2004)

Мансур Турғунов 1969 йилда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлимида рота милиционери сифатида хизмат фаолиятини бошлаган. 2004 йилнинг 29 март куни қуролланган жиноятчиларга қарши курашиш чоғида оғир яраланиб, воқеа чоғида ҳалок бўлган. Президентнинг 2004 йил 30 апрелдаги фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сержант Отабек Қувватов (1978—2004)

Отабек Қувватов 1978 йилда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. 1999—2000 йилларда Тошкент шаҳар ИИББга қарашли ўқув марказида таҳсил олган. 2000 йилда Тошкент шаҳар ИИББ конвойлик хизматига қарашли алоҳида милиция батальонининг милиционери вазифасидан хизмат фаолиятини бошлаган. 2004 йили жиноятчиларга қарши курашиш чоғида вафот этган. Президентнинг 2004 йил 26 апрелдаги фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Лейтенант Низомжон Нишонбоев (1977—2005)

Низомжон Нишонбоев 1977 йил 24 апрелда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. 1994 йили Ширмонбулоқ қишлоғидаги 21-ўрта мактабни тамомлаган. 2001 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаб, бир муддат Булоқбоши тумани Бакир Ражабов номидаги ширкат хўжалигига қарашли автокорхонада фаолият кўрсатган. 2002 йилда ички ишлар идораларига қабул қилинган. У Фарғона вилояти ИИБнинг ўқув марказида тингловчи сифатида ўз фаолиятини бошлаган. 2003—2005 йиллари Хўжаобод тумани ички ишлар бўлимида профилактика инспектори вазифасида хизмат қилган. 2005 йил 6 июль куни хизмат вазифасини бажараётган пайтда жиноятчилар томонидан суиқасд қилиниши оқибатида мардларча вафот этган.

Лейтенант Давлатжон Қосимов (1984—2005)

Давлатжон Қосимов 1984 йил 6 февралда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 34-мактабда таҳсил олган. 2005 йилда ИИВ академиясини тамомлаб, йўл-патруль хизмати катта инспектори лавозимида хизмат қила бошлаган. Ўша йили хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча вафот этган.

Лейтенант Ойбек Нишонов (1980—2006)

Ойбек Нишонов 1980 йил 20 январь куни Тожикистоннинг Зафаробод туманида туғилган. 2004 йил Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган. Ўша йили ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган. Кейинчалик Сирдарё вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлимига бевосита бўйсинувчи 2-сонли туманлараро экспертиза ва криминалистика бўлинмаси эксперти вазифасида фаолият кўрсатган. 2006 йили хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган.

Катта лейтенант Неъматжон Раҳимов (1960—2006)

Неъматжон Раҳимов 1960 йил 12 сентябрда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 1979—1981 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1981 йилдан ички ишлар идораларида хизмат қила бошлаган. 2006 йил 30 май куни хизмат вазифасини бажараётган вақтида жиноятчи томонидан етказилган тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган.

Майор Ёқубжон Аъзамов (1980—2010)

Ёқубжон Аъзамов 1980 йил 7 майда Тошкент туманида туғилган. 1997—2001 йилларда ИИВга қарашли Тошкент олий ҳарбий техника билим юртида таълим олган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2001 йил Тошкент вилояти ИИБ алоқа бўлимининг муҳандиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик экперт-криминалистика, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноят қидирув йўналишида хизмат фаолиятини давом эттирган. 2010 йилда Янгийўл шаҳар ИИБнинг жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимига қарашли фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига қарши қаратилган жиноятлар билан курашиш бўлинмасининг бошлиғи лавозимига тайинланган. 2010 йил 10 октябрь куни хизмат вазифасини бажараётган вақтида жиноятчилар томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Лейтенант Ойбек Тўрақулов (1982—2010)

Ойбек Тўрақулов 1982 йил 28 июлда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1999 йили шаҳардаги 57-умумтаълим мактабини тамомлаган. 2002—2006 йилларда Тошкент олий ҳарбий техника билим юртида таҳсил олган. Асака тумани ИИБ тизимида вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш инспектори лавозимига тайинланган. 2008—2010 йилларда Асака шаҳар ИИБда профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган. 2010 йилда Пахтаобод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси милиция таянч-пунктлари профилактика инспектори лавозимида хизмат вазифасини бажараётган пайтида номаълум шахс томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида касалхонада вафот этган.

Сержант Суҳроббек Қулмуродов (1981—2010)

Суҳроббек Қулмуродов 1981 йил 1 сентябрда Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом тумани Тўқбой қишлоғида туғилган. 1987—1997 йилларда қишлоқдаги 25-мактабда таҳсил олган. 1999—2000 йилларда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. Сўнг Самарқанд вилоят ИИБ кинология бўлимида хизмат бошлаган. Кейинчалик вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида фаолиятини давом эттирган. 2010 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган.

Майор Ботир Буланхўжаев (1968—2011)

Ботир Буланхўжаев 1968 йил 27 августда Қибрай туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, ҳунар-техника билим юртида ҳамда Тошкент ўрта-махсус милиция мактабида таҳсил олган. 1986—1988 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1989 йили Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси «Қибрай» ва «Қодирия» сув иншоотларини қўриқлаш бўйича алоҳида милиция ротасининг милиционери вазифасида хизматга қабул қилинган. 2010 йил хизмат вазифасини бажариш пайтида жиноятчилар билан юз берган олишувда вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сержант Салимжон Жумаев (1980—2011)

Салимжон Жумаев 1980 йил 1 январда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган. 1997 йили тумандаги 16-мактабни тамомлаган. Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматни ўтаган. 2001 йилдан Навоий шаҳар ИИБга қарашли қўриқлаш бўлимида хизмат қила бошлаган. 2008 йили Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг йўл-патруль хизмати инспектори этиб тайинланган. 2011 йил 11 октябрь куни хизмат бурчини бажараётган пайтида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Лейтенант Жамолиддин Чўлбоев (1986—2011)

Жамолиддин Чўлбоев 1986 йил 6 ноябрда Жиззах туманида туғилган. 2004 йил 12-мактабни тамомлаб, ИИВ академияси тингловчилари сафига қабул қилинган. 2008 йил июль ойида ўқишни тамомлаб, Жиззах шаҳар ИИБ тизимида профилактика инспектори этиб тайинланган. 2010 йилнинг декабрь ойидан умрининг сўнгига қадар Янгиобод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пункти профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган. 2011 йилнинг 12 март куни маст ҳолда бўлган безорилар билан олишув пайтида жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Оғир тан жароҳати оқибатида 19 март куни вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сержант Ёқубжон Қодиров (1980—2011)

Ёқубжон Қодиров 1980 йил 24 мартда Наманган вилоятининг Норин туманида туғилган. 1998—1999 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 2002 йили Наманган вилояти ИИБнинг ўқув марказида таҳсил олган. 2004 йилдан ички ишлар соҳасида хизмат қила бошлаган. 2005 йили Наманган шаҳар ИИБнинг жамоат тартибини сақлаш бўлими маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни конвой этиш милиция бўлими милиционери вазифасига тайинланган. 2011 йил 3 июнь куни муқаддам судланган фуқаро томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида ҳалок бўлган.

Сержант Адилбек Султанов (1977—2012)

Адилбек Султанов 1977 йил 18 апрелда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида туғилган. 1994 йилда тумандаги 2-мактабни тамомлаган. 1995—1996 йилларда Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган. 1999 йили Элликқалъа тумани ИИБга қарашли пост-патруль хизмати ротасида фаолиятини бошлаб, умрининг охиригача ички ишлар органларида турли вазифаларда самарали хизмат қилган. 2012 йил 6 майда хизмат вазифасини бажараётган пайтида жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган. 9 май куни вафот этган.

Сафдор Отабек Маърупов (1986—2013)

Отабек Маърупов 1986 йил 6 март куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги Лайлакуя қишлоғида туғилган. Тумандаги 17-мактаб ҳамда компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини давлат автомобиль назорати йўналиши бўйича тамомлаган. 2011 йили Фарғона вилояти ИИБ Пост-патруль хизмати бошқармасига қаршли жамоат тартибини сақлаш бўлимига ишга қабул қилинган. 2013 йил 11 май куни хизмат вазифасини бажараётган пайтида ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Сержант Абдурашид Умрзоқов (1979—2013)

Абдурашид Умрзоқов 1979 йил 17 ноябрда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 1997 йил тумандаги 5-мактабни тамомлаган. 2000 йилдан вилоят ИИБга қарашли пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлимида милиционер-кинолог вазифасида фаолият кўрсатган. 2013 йил 26 ноябрь куни хавфли жиноятчи билан юз берган олишувда ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Мардлик» ордени билан мукофотланган.

Кичик сержант Жўрамурод Қодиров (1982—2013)

Жўрамурод Қодиров 1982 йил 15 ноябрда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида зиёли оилада туғилган. 2000 йили мактабни тамомлаган. 2001—2002 йилларда армия сафида хизмат қилган. 2002 йилда Тошкент шаҳар ИИББга ишга қабул қилинган. 2010 йилдан хизматни Самарқанд вилояти ИИБда давом эттирган. 2013 йил 29 июнь куни «Қорақўтон» тоғли кон ҳудудида хизмат вазифасини бажараётганида табиий бойликларни талон-торож қилишга қасд қилган кимсалар билан юз берган олишув пайтида оғир тан жароҳати олиши оқибатида вафот этган.

Лейтенант Исомиддин Ёдгоров (1987—2014)

Исомиддин Ёдгоров 1987 йил 2 июнда Жиззах туманида туғилган. Тумандаги 15-мактабни тамомлагач, Жиззах давлат педагогика институтида педагогика-психология мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Сўнг Жиззах тумани ИИБда профилактика инспектори вазифасида иш бошлаган. 2014 йил 14 октябрь куни хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган.

Кичик сержант Баҳодир Мирзаев (1990—2017)

Баҳодир Мирзаев 1990 йил 22 апрелда Ангрен шаҳрида туғилган. Шаҳардаги 8-мактаб ва Педагогика касб-ҳунар коллежида таҳсил олган. 2010 йил Тошкент шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаган. 2011 йилда Тошкент вилояти ИИБнинг Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига бевосита бўйсинувчи пост-патруль хизмати батальонида хизмат фаолиятини бошлаган. 2012—2013 йилларда ИИВ Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида таҳсил олган. 2014 йилда Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ автотранспорт воситалари техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларини ва меъёрларига амал қилишни назорат этиш бўлинмасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш бўйича катта инспектори лавозимига тайинланган. 2017 йил 19 май куни тунда хизмат вазифасини бажараётган вақтда вафот этган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Мардлик» ордени билан мукофотланган.

Лейтенант Дониёр Ортиқов (1988—2017)

Дониёр Ортиқов 1988 йил 13 мартда Фарғона туманида туғилган. Тумандаги 54-мактабни тамомлаб, Фарғона давлат университетида таҳсил олган. 2014 йилдан Олтиариқ тумани ИИБнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасида ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган. 2017 йил 14 август куни хизмат вазифасини бажараётган вақтида хавфли жиноятчи томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида мардларча ҳалок бўлган. Президент фармонига биноан вафотидан сўнг «Мардлик» ордени билан мукофотланган.