Республика махсус комиссияси томонидан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, 2021 йилнинг 28 июнидан хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатлами ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хавф гуруҳига кирувчи 65 ёш ва ундан катталарнинг 37 фоизи коронавирусга қарши эмланган. Шунингдек:

  • тиббиёт ходимларининг — 96 фоизи;
  • умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг — 61,5 фоизи;
  • мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг — 67 фоизи;
  • сурункали касалликлари бор кишиларнинг — 40 фоизи;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг — 60 фоизи вакцинациядан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Эмлаш ихтиёрий ва бепул, вакцина олишдан бош тортганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Мамлакатда июнь ойи охиригача 4 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. 22 июндан Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайган — энди 50 ёш ва ундан катталар бепул вакцина олиши мумкин.