Голливуднинг энг ёрқин ва истеъдодли актёрларидан бири Том Круз 3 июль куни 59 ёшга тўлди. У кассабоп фильмлари, машҳур актрисалар билан бўлган муносабатлари ва ақл бовар қилмайдиган гонорарлари билан машҳур. Машҳур актёрнинг туғилган куни муносабати билан у ҳақдаги қизиқарли фактларни тақдим этамиз.

Фото: PeopleTalk

Том Круз катта оилада ўсган. Актёрнинг учта синглиси бор.

Фото: PeopleTalk

Томнинг онаси муваффақиятсиз актриса, отаси эса омадсиз муҳандис эди. Актёрнинг ота-онаси доимий ишга эга бўлмаган, шу сабабли оила кўчиб юришга мажбур бўлган. Натижада 14 ёшли Том мактабни 15 марта ўзгартирган.

Фото: PeopleTalk

Болалигида унинг кўплаб комплекслари бўлган, бўйининг пастлиги энг кўп сиқилишига сабабчи эди. Бўйига камида икки сантиметр қўшилиши учун Том мунтазам спорт билан шуғулланган ва турникда тортилган. Ҳозирда актёрнинг бўйи 170 см.

Фото: PeopleTalk

Бўлажак актёрнинг яна бир камчилиги қийшиқ тишлари эди, шу сабабли у камдан-кам жилмаярди.

Фото: PeopleTalk

Шунингдек, Круз дислексия туфайли ўқишида муаммоларга дуч келган. Матн ўқиш актёрга қийинчилик туғдирган.

Фото: PeopleTalk

1980 йилда у Нью-Йоркка кўчиб ўтади ва бир мунча вақт ўтгач, «Чексиз муҳаббат» фильмида роль ўйнайди.

Фото: PeopleTalk

Актёрга ҳақиқий машҳурликни «Хавфли бизнес» блокбастери олиб келган.

Фото: PeopleTalk

1987 йил 9 майда Том ўзидан олти ёш катта бўлган актриса Мими Рожерс билан турмуш қуради. Том ва Мими узоқ вақт давомида фарзандли бўлолмагач, 1990 йилда ажрашади.

Фото: PeopleTalk

1990 йилда «Момақалдироқ кунлари» фильмининг суратга олиш жараёнида Круз австралиялик актриса Николь Кидман билан танишади. Ёш ва чиройли актёрлар Голливуд тарихидаги энг ёрқин жуфтлик сифатида эътироф этиларди. Фарзандсизлик ҳам уларнинг муносабатларига таъсир қилмасди.

Фото: PeopleTalk

Кейинчалик эр-хотин бир қиз ва бир ўғил — Изабелла ва Коннорни асраб олди.

Фото: PeopleTalk

2011 йилда Круз ва Кидман ажрашиш ҳақидаги хабар билан жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Миш-мишларга кўра, ажралишнинг сабаби Томнинг Николнинг муваффақиятига яширинча ҳасад қилиши ва шу сабабли бўладиган доимий жанжаллар бўлган.

Фото: PeopleTalk

Аммо Том ажримдан сўнг тез орада гўзал испан актрисаси Пенелопа Круз билан севги саргузаштини бошлаб юборди. Улар машҳур романтик драма «Ванильранг осмон» фильмини суратга олиш жараёнида танишади. Айнан Том Пенелопанинг севгилиси ролини ўйнашини талаб қилган. Аммо 2004 йилда актёрлар бир-бирига мос келмаслиги сабабли ажралди.

Фото: PeopleTalk

2005 йилда Томнинг ҳаётига актриса Кэти Холмс кириб келди. Биринчи учрашувдаёқ у Кэти билан турмуш қурмоқчилигини, лекин у гўштдан воз кечиб, унинг саентологик қарашларини қабул қилиши кераклигини айтади. Актриса бу шартга рози бўлади ва тез орада ажойиб тўй бўлиб ўтади.

Фото: PeopleTalk

2006 йил 18 апрелда Кети ва Томнинг биринчи ва ягона қизи — Сури дунёга келди.

Фото: PeopleTalk

2012 йилда уларнинг бенуқсон никоҳига дарз кетди — эр-хотин ажрашиш учун судга ариза берди. Бу орада Крузнинг тоқат қилиб бўлмайдиган табиати ва саентологияга содиқлиги ажрашишга сабаб бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Фото: PeopleTalk

Круз ушбу оқимнинг очиқ издоши бўлиб, уни кўпчилик секта деб билади. Актёрни саентологияга биринчи рафиқаси Мими Рожерс олиб кирган.

Фото: PeopleTalk

Том Круз — амбидекстр. У чап ва ўнг қўлни бир вақтда ҳаракатлантиришга ва ҳаракатларини тенг тезлик билан бажаришга қодир.

Фото: PeopleTalk

«Матрица» фантастик фильмидаги асосий ролни Киану Ривз эмас, Том Круз ўйнаши керак бўлган. Бироқ актёр бу ролни рад этган.

Фото: PeopleTalk

2000 йилда актёр «Уддалаб бўлмас топшириқ» фильмидаги роли учун 75 миллион доллар гонорар олган.

Фото: PeopleTalk

Том Круз кўплаб Голливуд юлдузлари каби Россиянинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида ҳам расмий саҳифасига эга.