Малика Диананинг шахсий автомобили аукционда кутилганидан ҳам қимматроққа сотилди. 1981 йилги Ford Escort Ghia хэтчбеки 47 минг фунт стерлинг эвазига янги эгасини топган (машина 30—40 минг фунтга сотилиши кутилаётган эди). Бу каби юқори нарх автомобилнинг тарихи билан изоҳланмоқда — айнан ушбу машинани шаҳзода Чарльз Диана Спенсерга тўйидан икки ой олдин, унаштирув маросими муносабати билан совға қилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Instagram / @ReemanDansie

Орадан 40 йил ўтганига қарамай малика Диананинг Ford Escort автомобиль ажойиб ҳолатда сақланган — машина бўлаймаган, салони қайта тикилмаган ва ҳатто харидорга оригинал давлат рақамлари — WEV 297W ҳам совға қилинган. Малика Диананинг хэтчбекини бошқа Escort Ghia’лардан ягона фарқи — капотидаги кумуш қурбақа-тумор.

Фото: Instagram / @ReemanDansie

Машина капоти остидан 105 кучини тақдим этишга қодир 1,6 литрли бензин двигатель ўрин олган бўлиб, агрегат тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Жамланмаси 1980 йиллардаги энг оддий Ford’га хос: масалан, салони велюр билан қопланган. Escort одометрига кўра, автомобиль 133 576 километр йўл босган ва 1982-йилда қироллик оиласи ундан воз кечган.

Аукциончилар малика Дианага боғлиқ лотни яна тўғри баҳолай олмади. 2020 йилнинг январида Леди Ди эгалик қилган Audi 80 кабриолети сотувга қўйилганди. Classic Car Auctions мутахассислари Audi 40 минг фунтдан қимматга сотилмаслигини айтганди, бироқ у 58 минг долларга янги эгасини топган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Бостондаги RR Auction кимошди савдолар уйи малика Дианага тегишли бўлган тўқ кўк рангли толстовкани (енгил устки кийим) сотувга қўйганди.