NASA Марснинг табиий йўлдошларидан бирининг ғаройиб шакли тасвирланган сурат билан бўлишди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: NASA

Суратда Марснинг энг йирик икки сунъий йўлдошидан бири — Fobos тасвирланган. У Mars Reconnaissance Orbiter космик кемаси бортидаги камера томонидан суратга олинган.

Юзадан 6800 километр баландликдан олинган тасвирда улкан Стикни кратерига эга чўтир осмон жисми тасвирланган. Ундаги чуқурликлар сайёра ва унинг табиий йўлдошининг ўзаро гравитацион тортишиши натижасида юзага келадиган тўлқин кучларининг таъсири бўлиши мумкин.

Олимларнинг ҳисоби-китобига кўра, митти Fobos Марсга ҳар юз йилда 1,8 метр тезликда яқинлашади. Бу 50 миллион йилдан кейин охир-оқибат у сайёра билан тўқнашишини ёки парчаланиб кетиб, майда бўлаклардан иборат учар ҳалқага айланиши мумкинлигини англатади.

Fobos 1877 йилда америкалик астроном Асаф Холл томонидан кашф этилган. Унинг узунлиги 27 километр, кенглиги 21 километр бўлиб, аниқ шаклсиз жисмдан иборат.

Аввалроқ Хитой марсоходи Марсдан ўз селфисини юборгани, шунингдек, Curiosity Марсдаги булутларнинг ажойиб суратлари билан бўлишгани тўғрисида хабар берилганди.