Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Феруза Норматова фолловерларидан ўзини эҳтиёт қилишни сўради.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева ҳам ўз кузатувчиларини Қурбон ҳайити билан қутлаб, самимий тилаклар билдирганларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Муқаддас Саъдуллаева фарзандлари билан ота-онасини йўқлади.

Фото: Instagram

Мирзабек ва Улуғбек Холмедовлар ҳазиломуз байрам табригини мухлисларига йўллади.

Мадина Мумтоз фолловерларини байрам билан табриклади.

Фото: Instagram

Дилдора Ниёзова араб тилидаги машҳур нашидлардан бирини куйлади.

Наргиза Салмонованинг эри саҳифасига актриса билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Туркияга ҳордиқ чиқариш учун кетган хонанда Ҳосила Раҳимова онаси билан биргаликда фолловерларини байрам билан табриклади.

Лола ҳайит ошини ўз қўллари билан тайёрлади.

Фото: Instagram

20 июль куни актриса Азиза Ёқубова туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан Азизага турмуш ўртоғи кутилмаган совға тайёрлади.

Клипмейкер Ҳабибулло Набиев ва актриса Гулинур Абдуллаева фарзандли бўлди.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда 19 июль куни автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг «Машҳурлар» кўрсатувига берган интевюси тарқалди. Унда марҳум ўлим ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашган.