20 июль куни Ўзбекистонга Хитойдан яна 1 миллион доза хитой-ўзбек ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Vaksina.uz» канали хабар берди.

Фото: Telegram /@vaksina.uz

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 8-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда 30 июнь куни ҳам келтирилган эди. Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцина бўлиб, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинанинг клиник тадқиқотлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни AstraZeneca вакцинасининг 50 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда жами вакцина захираси 8 миллион 580 минг дозага етди. Ҳозиргача қўлланилган вакциналар сони 5,8 миллион дозадан ошган.