Ўзбекистонга 21 июль куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: ССВ

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001’нинг:

Фото: ССВ

Шундай қилиб, мамлакатнинг жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 370 минг дозаси «Спутник V»,
  • 710 минг дозаси AstraZeneca,
  • 8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцина бўлиб, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинанинг клиник тадқиқотлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни AstraZeneca вакцинасининг 50 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда жами вакцина захираси 8 миллион 580 минг дозага етди. Ҳозиргача қўлланилган вакциналар сони 5,8 миллион дозадан ошган.