Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бир гуруҳ блогерлар ҳазил тариқасида кўчада ёшларни мажбуран вакцина қилишга уринди.

Таниқли кинорежиссёр Рустам Саъдиев коронавирусга қарши эмланди.

Лола Аҳмедова фарзанди билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Актриса Жамила Ғофурова Райҳон Уласеновага ҳазил тариқасида видеоролик тайёрлади.

Райҳон Уласенова янги образдаги суратини мухлисларига тақдим этди.

Фото: Instagram

Ҳосила Раҳимова укасининг қизи, яъни жиянини Туркияга узатди.

Озарбайжонлик таниқли хонанда Наҳиде Бабашли 25 ёшни қарши олди.

Фото: Instagram

Имрон ва Милена Мадмусаева Чорвоқда концерт берди.

Юлдуз Ражабова ҳам янги образда фолловерларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Паризода иккинчи қизи Саъдиянинг туғилган кунини табиат бағрида нишонлади.

Муниса Ризаева энг яқин дугоналари билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Имрон «Ҳеч кимга бермай севаман» деб номланган қўшиғини тақдим қилди.

Шаҳло Зоирова тўй либослари салони учун фотосессия уюштирди. Фотосессия учун Шаҳло ҳижобга кирди. Актриса калта ва енгсиз кўйлак кийгани боис ноқулай вазиятга тушиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

Таниқли клипмейкер Ҳабибулло Набиев ҳамда актриса Гулинур Абдуллаева қизини туғруқхонадан олиб чиқди.

Россиялик таниқли хонандалар Алсу ва Эмин Агаларов илк марта дуэт ижро этди.