Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Камила Гимандинова ҳомиладорлик давридаги суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

«Қанчалик қийин вазиятда бўлманг, қалбингиз гўзаллигини тошга алишманг», — демоқда Озода Нурсаидова.

Фото: Instagram

Азиз Раметов СанЖайдан клипида суратга тушишни илтимос қилиб сўради.

Наргиза Салмонова турмуш ўртоғи билан Туркия бўйлаб саёҳат қилмоқда.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва маҳоратли раққоса Ирода Исмоилова тўйда бир вақтлар хит бўлган «Шароб» композициясини ижро этди.

Лола қизининг дайвинг билан шуғулланиш жараёнини мухлисларига кўрсатди. «Анчадан бери режалаштирган, лекин журъат эта олмаган ишингизни, албатта, амалга оширинг», — деб ёзади хонанда.

Фото: Instagram

Ёдгор Мирзажонов илк қўшиқлари мухлислар эътиборига ҳавола этилган вақтда кафеда ишлаб юргани, уни ҳеч ким танимай, ўз қўшиқларини буюртма асосида қўйиб бергани ҳақида сўзлаб берди.

Малика Равшанова тоғ ёнбағрида оиласи билан ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

«Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси Зоҳиднинг рафиқаси «Машҳурлар» кўрсатувига интервью берди. Кўрсатувда Камола Зоҳиднинг гуруҳни тарк этишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Шаҳзода ўғли Халиднинг баскетбол ўйнаётгани акс этган суратни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда Дилфуза Исмоиловага Мудофаа вазирлиги томонидан катта гулдаста совға қилинди.

Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг Instagram’даги кузатувчилари сони 3 миллионга етди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Тасаввур қилиб кўринг, Tashkent City’даги машҳурларнинг мумдан ясалган фигуралари жонланиб кетса, атрофдагилар ушбу ҳолатга қандай реакция билдирган бўларди?