15:22, 23.07.2021 // 22266

Швециянинг ўз қоидаларига эга алоҳида дунё эканини ўзида мужассам этган суратлар

Маданиятидаги ўзига хосликлар, АBBА гуруҳи ва таомлари билан маълум бўлган Швециянинг бошқа мамлакатлардан фарқли эканини исботлайдиган фотоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: AdMe

Швецияда ҳатто чиқинди бакларида ҳам Wi-Fi бор.

Фото: AdMe

Швециянинг биз учун ғалатидек туюладиган, аммо ўзига хос ҳажм бирлик тизими бор.

Фото: AdMe

Швеция имкони бўлган ҳамма нарса қайта ишланиши билан ҳам Швециядир. Йилда бир марта ташлаб кетилган велосипедларга оловранг «наклейка» ёпиштирилиб чиқилади. Эгаси топилмаса, махсус хизмат вакиллари томонидан олиб кетилади. Кейин уларга қиммат бўлмаган нарх белгиланиб, сотувга қўйилади.

Фото: AdMe

Мушук ва мушукчалар ўтаётганда огоҳликка чорловчи белги.

Фото: AdMe

Фақатгина Швецияда харид қилинган музқаймоқ ўрамида уни қайта ишлаш учун қоғозни қоғозга, картонни картонга ташлаш кераклиги эслатилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Фото: AdMe

Швециядаги чиқиндиларни алоҳида утилизация қилиш учун мўлжалланган ер остидаги вакуумли қувурлар экологик дизайнда муҳим рол ўйнайди.

Фото: AdMe

Супермаркетдаги мева ва сабзавотлар бўлимида пластик пакет ўрнига қоғоз пакет берилади. Мазкур пишиқ пакетлардан кейинчалик (компост мақсадида) чиқинди солишда фойдаланиш мумкин.

Фото: AdMe

Швециянинг доимий аҳолиси 400 кишидан ошмайдиган Вранго оролида машиналарда ҳаракатланиш тақиқланган.

Фото: AdMe

Турар жойларнинг ўзида ҳам чиқиндилар қайта ишланади.

Фото: AdMe

Швеция дўконларидан харид қилинган конфетларнинг таъми ширин, нордон, шўр ва аччиқ бўлиши мумкин.

Фото: AdMe

Супермаркетнинг ёнидаги мини-кутубхона.

Фото: AdMe

Швециядаги уйлар ўзига хос дизайнга эгалиги билан ҳам диққатга сазовор.

Фото: AdMe

Мамлакатдаги деярли барча ҳайвонлар суғурталанган ва рўйхатга олинган.

Фото: AdMe

Швецияда йилнинг тўрт фаслида ҳам музқаймоқ сотадиган юк машинасини учратиш мумкин.

Мамлакатнинг гўзал манзараси.

Энг кўп ўқилган

Қидирув