16:53, 24.07.2021 // 52625

Ажрашиш, дори ва бошқа сабабларга кўра сезиларли даражада вазн ташлаган юлдузлар (фото)

Шоу-бизнес вакиллари орасида кимлар аввалгидан фарқ қиладиган даражада озишга муваффақ бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Адель

Фото: Cosmopolitan

«Гремми» мукофотини бир неча марта қўлга киритган Адель аввалгидан сезиларли даражада вазн ташлашга муваффақ бўлган. Унинг озиши турмуш ўртоғи билан ажрашишга қилган қарори билан боғлиқ. Ажрашиш жараёни хонанда учун қийин синов бўлган. «Мен авваллари йиғлардим, энди терлайман, кейин эса озаман», — деган юлдуз журналистларга. Собиқ эри билан боғлиқ муносабатларига нуқта қўйганидан кейин қўшиқчи қайта семиришга шошилмаган — аксинча, овқатланишини қайта кўриб чиққан ва пилатес билан шуғулланишни бошлаган.

Ребел Уилсон

Фото: Cosmopolitan

Ёрқин кўриниши ва истеъдоди туфайли Ребелга машҳур фильмлардан таклифлар келиб туша бошлаган. 2020 йилга келиб озишни исташини тушуниб етган Уилсон бор-йўғи бир йил ичида ўнлаб қўшимча килолардан қутулишга аҳд қилган. Ҳафтанинг 7 кунида спорт билан шуғуллангани, тоғ бўйлаб тинкаси қуригунича сайр қилгани ва тўғри овқатлангани унга муддатидан аввалроқ озишга ёрдам берган.

Сара Рю

Фото: Cosmopolitan

Саранинг тўлалиги ўзига ярашиб туришига қарамай, 30 ёшга тўлганида ҳаёт тарзини ўзгартиришга қарор қилган. У парҳез тутиш ва тинимсиз машқ бажариш орқали 20 кило ташлашга эришган.

Гоар Аветисян

Фото: Cosmopolitan

Instagram’даги энг машҳур визажистлардан бири ҳисобланган Гоар ҳам собиқ турмуш ўртоғи билан муносабатларига нуқта қўйишга қарор қилганидан кейин 43 килога озган. Унинг ўзи яна 30 кило ташлашни режалаштирган. Ёғли таом, ширинликлар, газланган ичимлик ва фастфуддан воз кечган Гоар калорияни ҳисоблашни бошлаган ҳамда таомномасига клетчаткага бой бўлган маҳсулотларни киритган. Бундан ташқари, у озиш учун пластик жарроҳлик — липоксация ва танасининг бир нечта қисмини торттириш амалиётини бошдан кечирган.

Ариэль Винтер

Фото: Cosmopolitan

«Замонавий оила» фильмида суратга тушган актрисанинг ташқи кўриниши узоқ вақт давомида муҳокамаларга сабаб бўлган. 6 йил давомида қабул қилган антидепрессантлар унга озиш имконини бермаган. Аммо Ариэль ортиқча килолардан қутилишга муваффақ бўлган. Дори воситаларини ўзгартиргани сарвқомат бўлишига ҳисса қўшган. Бирданига вазн ташлагани мухлисларини ҳайратда қолдирган.

Хоакин Феникс

Фото: Cosmopolitan

Хоакин «Жокер»да суратга тушиш учун бир ойдан кўпроқ вақт давомида 24 килога озган. Бундай натижага эришиш учун актёр қатъий парҳез тутган ва шифокорлар назорати остида бўлган. Аммо бирданига бу даражада озгани сабаб зинапоялардан чиқиш, жисмоний машқларни бажариш баъзида эса сценарийни ўқишга ҳам қийналган.

Жессика Симпсон

Фото: Cosmopolitan

2020 йилда 39 яшар актриса Жессика Симпсон учинчи марта она бўлган. Кеч она бўлиш актриса учун осон бўлмаган — бу вақтда Жессика 40 кило вазн тўплаган, шиш ва касалликлардан қийналган. Аммо булар Симпсоннинг 8 ой давомида 45 килодан қутилишига тўсқин бўлмаган. У қизи дунёга келиши биланоқ озишга киришган. Актриса таомномасига кўпроқ сабзавотларни киритиб, ҳафтада 4 марта спорт залга борган. Бу эса табиийки, ўз натижасини берган.

Энг кўп ўқилган

Қидирув