Британиялик оддий бола Ж.К.Роулинг асарлари асосида суратга олинган бир қатор фильмларда Гарри Поттер ролини ўйнаганидан кейин дунёга машҳур бўлди. Дэниэл Редклифф ўз қолипидан чиқишга муваффақ бўлди ва бу йиллар давомида ажойиб ўзгаришларни бошдан кечирди.

«Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» (2001)

Фото: Cosmopolitan

Бундай ажойиб ролга Дэниэл 12 ёшида эришди. У Ҳогварц мактабидаги сеҳргарнинг саргузаштлари ҳақидаги биринчи фильм кастингидан ўтди. Бунгача ёш актёр иккита — «Дэвид Копперфилд» ва «Панамалик тикувчи» фильмларида суратга тушишга улгурган эди. Шуни таъкидлаш керакки, Редклиффнинг ота-онаси унинг муваффақиятга эришиш йўлида жуда кўп куч сарфлаган. Унинг онаси Марсия кастинг бўйича агент, отаси Алан эса адабий агент сифатида ишлаган.

«Гарри Поттер» бир зумда бутун дунё томошабинларининг меҳрини қозонди. Думалоқ кўзойнаклардаги чиройли боланинг фотосуратлари плакатларда, футболкаларда, рюкзакларда пайдо бўлди. Катта машҳурлик туфайли Дэниэл ҳатто хусусий мактабни тарк этиб, уйда таълим олишга мажбур бўлди. Синфдошлари кутилмаганда унга ҳасад қила бошлашди, ҳатто таъқиб қилишгача боришди.

Дэниэлнинг мазкур фантастик эпопеяда суратга тушиши 2011 йилда 22 ёшида якунланди. У Жон Роулингнинг «Гарри Поттер ва ўлим туҳфаси: II қисм» фильмининг сўнгги экранизациясида роль ўйнади. Бу вақтга келиб, албатта, у сезиларли даражада тажриба орттирди. Фақат унинг машҳур юмалоқ гардишли кўзойнакларигина ўзгаришсиз қолди.

«Декабрь болалари» (2007)

Фото: Cosmopolitan

Йиллар давомида актёр Гарри Поттер ролида суратга тушди. Бироқ у ўзини бошқа ролларда ҳам синаб кўришга қарор қилди. Майкл Нуанан романи асосида суратга олинган фильмда Редклифф болалар уйи тарбияланувчиси ролини ўйнади. Maпс уч нафар дўсти сингари уни ҳам асраб олишларини орзу қилади. Аммо уларнинг ёши улғайган сайин етимхонадан кетиш умидлари йўқолади.

Дэниэлнинг кўплаб мухлислари уни кўзойнакcиз тасаввур қила олишмайди. Аммо у қатъий туриб, ҳамма ўрганиб қолган қиёфадан аста-секин воз кечди. Танқидчилар бу образни ҳам, ундаги Редклиффнинг ижросини ҳам жуда яхши қабул қилишди. 2009 йилда йигит Гиннеснинг рекордлар китобига ўн йилликдаги энг кўп маош олувчи актёр сифатида кирди. Шунингдек, у Калифорниядаги «Шон-шараф хиёбони»да кинофильмларга қўшган ҳиссаси учун шахсий юлдузига эга бўлди.

«Мутлақ куч» (2016)

Фото: Cosmopolitan

Дэниэл ФҚБ агенти Нейт Фостер ролини ўйнаган триллер ҳам том маънода янги ютуқ бўлди. Йигит террористик ҳужумнинг олдини олиш учун неонацистлар тўдасига кириб боради. Фильм қаҳрамони зўрлик ва шафқатсизлик дунёсидан базўр чиқиб кетади.

Ушбу роли учун Дэниэл сочларидан ҳам воз кечди. Ёқимтой ва беғубор Гарридан асар ҳам қолмади. Ушбу фильмда у ажойиб драматик истеъдодини намойиш эта олди.

«Преториядан қочиш» (2020)

Фото: Cosmopolitan

Актёрга «Гарри Поттер» давридан бери ташқи қиёфаси қандай ўзгарганлигини ва қандай қилиб профессионал даражада ўсганлигини намойиш этишга имкон берадиган яна бир картина. Мазкур фильмда у Жанубий Африкадаги ирқчилик муҳитида яшовчи Тим Женкин ролини ўйнайди. Қаҳрамон сиёсий маҳбуслар қамоқхонасига жўнатилади ва у ердан қочишни режалаштиради.

Ушбу фильмда мухлислар 31 ёшли Редклиффни дарҳол таний олишмайди. Ушбу роль учун у мўйлови, соқоли ва сочини ўстирган. Кўзойнакли Дэниэл экранга қайтган бўлса-да, аммо бутунлай бошқача кўринишга эга бўлган бошқа шаклда эди. Умуман олганда, бошқа образда гавдаланиш муваффақиятли бўлди.